» » » Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ҳақида

 
 
 

Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ҳақида

Muallif: info dan 13-07-2020, 17:42, qaradi: 4056

0

Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ҳақида

     Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси тиббий муассаса томонидан (мурожаат қилган ёки даволанган жойдаги) вақтинча меҳнатга лаёқатсиз шахсга берилади (http://lex.uz/docs/2625878).
     Хизмат сафари ёки меҳнат таътилига кўра яшаш жойида бўлмаган шахсларга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси (маълумотномаси) у вақтинча бўлган жойдаги тиббий муассасада расмийлаштирилади.
     Ўриндошлик асосида ишловчи ходимга унинг асосий иш жойига бериладиган меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг нусхаси берилади.
     Ходим қуйидаги ҳолатларда тиббий-меҳнат эксперт комиссиясига юборилади: 
👉 айнан бир касаллик бўйича меҳнатга лаёқатсизлик даври узлуксиз 4 ойни ташкил қилса;
👉  айнан бир касаллик бўйича меҳнатга лаёқатсизлик даври танаффус билан 1 йилда жами 6 ойни ташкил қилса;
👉  сил касаллиги биринчи марта аниқланганда, меҳнатга лаёқатсизлик даври камида 10 ойни ташкил қилса;
👉  силга қарши курашиш муассасасида ҳисобда турган беморда асосий касаллик кучайганда, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бошлангандан кейин меҳнатга лаёқатсизлик даври камида 6 ойни ташкил қилса.
     Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бериш ваколати йўқ тиббий муассасалар: 
👉 тез тиббий ёрдам ва қон билан ишлаш хизмати;
👉 шифохоналарнинг қабул бўлимлари;
👉 суд-тиббий экспертиза муассасалари;
👉 пансионат ва санаторий-курортлар;
👉 физиотерапия, даволаш физкультураси муассасалари.
Ходим вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлганда, унга иш ҳақининг 60 фоизидан 100 фоизигача миқдорда нафақа тўланади (http://lex.uz/docs/357102#367472).
     Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қуйидаги ҳолларда берилади: 
👉 вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотиш билан боғлиқ касалликда (шикастланишда);
👉 санаторий-курортларда даволанганда;
👉 касалланган оила аъзосини парваришлаш зарур бўлганда;
👉 карантинда;
👉 сил ёки касб касаллиги туфайли вақтинча бошқа ишга ўтказилганда;
👉 меҳнат қобилиятини тиклаш ёки ясама аъзо (протез) қўйдириш учун реабилитация муассасаларига ётқизилганда.
Манба:https://t.me/huquqiyaxborot (https://t.me/joinchat/AAAAAEMoJtPasVefNddW4Q)
dle

Kategoriya: Янгиликлар, Йўрикномалар

Hurmatli mehmon, siz saytga ro'yxatdan o'tmagan foydalanuvchi sifatida kirdingiz..
Sizga tavsiya qilamiz ro'yxatdan o'tish yoki saytga ismingiz bilan kiring.

Добавление комментария

Ismingiz:*
E-Mail:
Izoh:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Kodni kiriting: *