» » » НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

 
 
 

НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Muallif: info dan 26-03-2021, 09:09, qaradi: 1217

0

НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

 

     Ҳудудларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.

     Навоий вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Джаббаров бошчилигида ижро интизоми ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича иш юритиш тартиби бўйича ўқув-амалий семинар ўтказилди. 

     Унда қўмита масъуллари, вилоятнинг барча туман ҳамда шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари, ҳудудий ташхис марказлари раҳбар-ходимлари иштирок этди. 

     Тадбирда қўмита раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Джаббаров сўзга чиқиб, фуқароларга сайёр қабулнинг мақсади, бугунги кунда соҳа бўйича аҳоли мурожаатларини атрофлича ўрганиш ҳамда уни жойида ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида нутқ сўзлади. 

     Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган сайёр қабул давомида йиғилиш қатнашчилари соҳага оид янгиликлар ва меъёрий хужжатлар билан яқиндан таништирилди. 

     Шунингдек, қўмитанинг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлим” бошлиғи А.Усмонов ижро интизоми ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича иш юритиш тартиби тўғрисидаги фикрларини баён этиб, ходимларга тушунтириш берди. 

     Тадбир сўнггида мутахассислар томонидани қатнашчиларни қизиқтирган барча масалалар ва қатор саволларга атрофлича жавоб берилди.

 

Бошқарма ахборот хизмати

Манба: http://vetgov.uz сайти

dle

Kategoriya: Ташкилот хакида » Янгиликлар

Hurmatli mehmon, siz saytga ro'yxatdan o'tmagan foydalanuvchi sifatida kirdingiz..
Sizga tavsiya qilamiz ro'yxatdan o'tish yoki saytga ismingiz bilan kiring.

Добавление комментария

Ismingiz:*
E-Mail:
Izoh:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Kodni kiriting: *