Дунёда, шу жумладан бирқатор қўшни давлатларда одамлар ва инсонларда учрашувчи
(зооантропоноз)
ўта хафли юқумли касалликлар бўйича эпизоотик ва эпидемиологик вазият жиддийлигидан
келиб чиққан
ҳолда, вилоят ҳудудида эпизоотик ва эпидемиологик барқарорликни таъминлаш мақсадида
вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси томонидан
махсус дезинфекция ускунаси
харид қилиниб, дезинфекция, дезинсекция тадбирларини ўтказиш мобил гуруҳи фаолияти
йўлга қўйилди.
Энг замонавий дезинсекция ускунаси бутунлай автоном бўлиб, дезинфекцияловчи эритмани
қўлланилаётган
препаратнинг қўллаш йўриқномасига асосан белгиланган концентрацияда (нисбатда) ва
хароратда тайёрлаш,
белгиланган босимда, сепиш, аэрозол усулларда қўллаш имкониятига эга.
Гуруҳга юқори малакали мутахассислар бириктирилган.
Ҳар бир ўтказилган дезинфекция (дезинсекция ) тадбирлари сифати лаборатор
усулда назорат қилиниб,
хулоса берилади.Гуруҳ Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган, юқори
самарадорликга
эга препаратлар билан таъминланган. Дезинфекция тадбирлари шартнома асосида амалга
оширилади. Тўлов шакли Сизга қўлай усулда шартномада белгиланади.
Дезинфекция тадбирлари нархи прейскурант асосида 1 кв метр учун базавий
ҳисоблаш миқдрининг 0,3 фоизи миқдорида белгиланган
Биз билан шартнома тўзинг ва юқори сифатли дезинфекция (дезинсекция)
хизматларидан фойдаланинг!
Қўшимча маълумотлар учун: Тел. 79 221 01 99, 79 221 02 84, 98 571 40 00,
93 317 72 68.
Электрон почта манзили: navoiy@vetgov.uz
Интернет манзил: www. navoivet.uz. Юридик манзил: Навоий ш.
Имом Ал Бухорий кўчаси 3а-уй.