Ўта хавфли зооантропоноз юқумли касалликларнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган профилактик ва эпизоотияларга қарши тадбирларнинг самарадорлигини ошириш, давлат ветеринария назоратини олиб боришда Соғлиқни сақлаш органлари билан ўзаро ахборот алмашинувини йўлга қўйиш муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 23 январдаги 37-сонли буйруғи билан:
- аҳоли ўртасида куйдирги касаллигининг олдини олиш чора-тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида Йўриқнома;
- аҳоли ўртасида бруцеллез касаллигининг олдини олиш чора-тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида Йўриқнома;
- аҳоли ўртасида Қрим-Конго геморрагик иситма касаллигининг олдини олиш чора-тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида Йўриқнома;
- аҳоли ўртасида оқсим (ящур) касаллигининг олдини олиш чора-тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида Йўриқномалар тасдиқланган. Ушбу Йўриқномалар Соғлиқни сақлаш тизимида жорий этилган бўлсада, уларда юқорида қайд этилган касалликларни олдини олишда қўлланиладиган дезинфекцияловчи моддалар, дезинфекция усуллари, шунингдек, Соғлиқни Сақлаш ва ветеринария тизими ўртасида ахборот алмашинуви тизими батафсил ёритилган.
Ушбу Йўриқномалар билан батафсил танишиш ҳар бир ветеринария мутахассиси учун фойдадан ҳоли бўлмайди.
www.minzdrav.uz сайтидан Йўриқномалар матни pdf файлида илова этилмоқда.
Шунингдек, Йўриқномалар билан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг www.minzdrav.uz сайтида танишиш мумкин.
Манбаа: www.minzdrav.uz сайти