Ўзбекистон Республикаси Бош вазири - Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2021 йил 21 январдаги 1-сонли
буйруғи билан тасдиқланган 2021 йил асосий тадбирлар режаси, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда
вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосарининг 2021 йил 22 март кунидаги 2/4/15-1370-сонли Ташкилий
кўрсатмаси вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг 26 март кунидаги 3/15-1370-сонли
кўрсатмасига асосан, жорий йилнинг 28 май куни Навбаҳор туман Ҳалқ таълими бўлимига қарашли
8-сонли мактабда тегишли хизматлар билан ҳамкорликда “Куйдурги”, “Овқатдан заҳарланиш- хавфли
касаллик” мавзуларида семинар ташкил этилди.
Семинарни ўтказиш режасига асосан босқичлар амалий ҳамда назарий равишда ўтказилди.
Семинарга 65 нафар иштирокчи жалб этилди, йиғилганларга 150 дан ортиқ эслатмалар тарқатилди.
Манба: https://t.me/navbahor_tumani_axborot_xizmati