Шунингдек, Ветеринария соҳаси ва чорвачиликни барча тармоқларини ривожлантириш, вилоят ҳудудида ҳайвонларнинг юқумли касалликлари кириб келишидан ҳимоя қилишни таъминлаш, ҳайвонлар касалликлари профилактикасининг ва уларни даволашнинг замонавий усулларини амалиётга жорий этиш, эпизоотик осойишталикни таъминлашда ҳайвонларнинг юқумли касалликларини ўз вақтида аниқлаш, ташхис қўйиш ва тарқалишининг олдини олишга доир профилактика ишларининг самарадорлигини мониторинг қилишдаги фидокорона меҳнатлари учун ҳамда энг буюк, энг азиз байрамимиз-Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги айёми муносабати билан тизим ташкилоти ишчи-ходимлари бошқарма бошлиғининг Фахрий Ёрлиғи билан тақдирланди.