Навоий вилояти Хатирчи туманидаги “Истиқлолнинг 10 йиллиги” чорвачилик фермер хўжалигида семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, чорва озуқа-базасини мустаҳкамлаш ҳамда ҳудудда эпизоотик барқарорликни таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, жорий йилги куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш юзасидан чорвачилик хўжалиги раҳбарларига муҳим тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Манба: @VeterinariansUzbekistan