Вазирлар Маҳкамасининг “Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Президент фармонига мувофиқ Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар)ларда маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказлари ташкил этилган.
Бундан ташқари, ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овуллардаги ҳар бир маҳаллада маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси лавозими таъсис этилган.
Президентнинг қарорига мувофиқ Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси ташкил этилган.
Ҳужжат билан Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди, у қуйидагиларни назарда тутади: агентликнинг мақоми; вазифалари ва функциялари; ҳуқуқлари ва жавобгарлиги; агентлик фаолиятини ташкил этиш; агентлик раҳбарларининг функционал вазифалари.
Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази тўғрисидаги намунавий низом;
- маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низом;
- Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси тўғрисидаги низом;
- “Онлайн маҳалла” электрон платформасига маълумотлар базаси интеграция қилинадиган ҳамда ушбу интеграциялашган тизимдан реал вақт режимида фойдалана оладиган давлат органлари ва ташкилотларининг рўйхати.