» » » “Икки диплом” модели асосида мутахассис тайёрланади

 
 
 

“Икки диплом” модели асосида мутахассис тайёрланади

Muallif: info dan 4-08-2020, 10:54, qaradi: 1122

0
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби  “икки диплом” модели асосида мутахассис тайёрлайди
“Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (460-сон, 30.07.2020 й.) қабул қилинди. 
     Қарор билан Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг (Олий мактаб) асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланди. 
     Кичик бизнес ва тадбиркорлик, рақамли иқтисодиёт, рақобатни ривожлантириш ва монополияга қарши курашиш, маркетинг, менежмент ва иқтисодиётнинг талаб юқори бўлган бошқа йўналишлари бўйича магистрларни, илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш Олий мактабнинг асосий вазифаларидан биридир.  
     Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Олий мактабнинг муассиси ҳисобланади.
     Олий мактаб корпоратив бошқарув ва лойиҳа бошқаруви, бизнес ва тадбиркорлик соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича олий таълим муассасасидир.
   Олий мактаб директори ва унинг ўринбосарлари иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг буйруғи билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
     Олий мактаб 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб соҳавий хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма “икки диплом” (double degree) модели асосида магистратура мутахассисликлари бўйича ўқишни ҳамда илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлашни ташкил этади.
     Қарор билан шунингдек, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратурасига ўқишга қабул қилиш ва уни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. 
     Низомга кўра, Олий мактаб магистратурасида бошқарув кадрлари ишлаб чиқаришдан ажралган ва ажралмаган ҳолда меъёрий ва қисқартирилган муддатларда ўзбек, рус ва инглиз тилларида тўлов-контракт асосида тайёрланади. 
      Магистратурага хўжалик бирлашмалари, акциядорлик жамиятлари ва бошқа тадбиркорлик субъектларининг Ўзбекистон ҳамда хорижий давлатлар фуқаролари ҳисобланган, олий маълумотга (бакалавр дипломи мавжуд бўлганда) ва олий таълим муассасасини тамомлагандан кейин 3 йил иш стажига эга 45 ёшгача бўлган (ўқитишнинг фақат кундузги шаклига) раҳбар ходимлари ва мутахассислари суҳбат ва тест синовлари натижалари бўйича очиқ танлов асосида қабул қилинади.
Манба: https://t.me/huquqiyaxborot
dle

Kategoriya: Янгиликлар, Президент Фармонлари

Hurmatli mehmon, siz saytga ro'yxatdan o'tmagan foydalanuvchi sifatida kirdingiz..
Sizga tavsiya qilamiz ro'yxatdan o'tish yoki saytga ismingiz bilan kiring.

Добавление комментария

Ismingiz:*
E-Mail:
Izoh:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Kodni kiriting: *