Йиғилишда давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда “Томдибулоқ” ва “Ақтов” фуқаролар йиғини ёшлари иштирок этишди.
Учрашувида туман ҳокими Қ.Алдабергенов сўзга чиқиб, туманда ўтган давр мобайнида ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида олиб борилган ишлар, амалга оширилган ислоҳатлар тўғрисида маълумот бериб ўтди.
Шундан сўнг, туман ҳокими ёшлар билан очиқ мулоқотга киришди ва туман ёшлари ўзларининг саволлари, таклифлар ҳамда муаммолари билан мурожаат қилишди.
Учрашув давомида ёшлар томонидан туман ҳокимига 9 та мурожаат қилинди. Мурожаатларнинг 5 таси тушунтириш ва тавсиялар берилиб, жойида қаноатлантирилди. Муддат талаб этилувчи мурожаатларни ўрганиб, ҳал этиш юзасидан туман ҳокими соҳа мутасаддиларига топшириқ ва кўрсатмалар берди.