НАВОИЙ ВИЛОЯТИДАГИ ТАШКИЛОТЛАРНИНГ КАДРЛАР БЎЛИНМАЛАРИ РАҲБАРЛАРИ ВА ХОДИМЛАРИ БИЛАН СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ
🔹 Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотларида фаолият юритаётган кадрлар хизмати раҳбар ва масъул ходимлари учун семинар ташкил этилди.
Тадбирда Агентликнинг Кадрлар маъмуриятчилиги департаменти мудири И. Қурбонов иштирок этди.
✅ 📌 Семинар савол-жавоб тарзида давом этиб, тадбир сўнгида кадрлар бўлинмалари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) 2022 йил якунлари бўйича юқори натижаларни қўлга киритган Навоий вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси кадрлар хизмати ходими Г.Баҳронова вилоят миқёсида 1-ўрин билан юқори натижага эришиб ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.