Глюкоза марказий асаб тизими, вегетатив асаблар, юрак каби органларнинг функционал фаолиятига самарали таъсир кўрсатади. Глюкоза таъсири остида вегетатив иннервациянинг бошқарув таъсири сезиларли яхшиланади. Бунинг таъсири натижасида юрак-томир ва овқат ҳазм қилиш тизимларининг фаолияти яхшиланади.
Глюкоза ички секреция безлари функциясида муҳим аҳамиятга эга.
Глюкоза жуда қимматли заҳарга қарши восита ҳисобланади. Бу мишьяк, морфин, стрихнин, натрий нитрити каби заҳарлар билан заҳарланганда ҳам намоён бўлади.