Азинокс-ит ва мушукларни гижжасизлантириш учун дори воситаси. 1 таблетка препарат таркибида 0,05-празиквантел (азинокс), шунингдек қўшимча компонентлардан глюкоза ва картошка крахмали бор. Ит ва мушуклар учун Азинокс таркибида ген-инженерия-модификацияланган организмлар мавжуд эмас.Препарат таркибига кирувчи празиквантел кенг кўламда барча ривожланиш стадияларидаги лентасимон гижжаларга, шу жумладан Echinococcus granulosus, Echinococcus multilocularis, Mesocestoides spp., Taenia spp., Dipylidium caninum, Diphyllobothrium latum ларни фалажлантириш таъсирига эга.