Энроксим (Aenroximum) — таъсир этувчи моддаси сифатида энрофлоксацин ва эритувчиси бўлган микробларга қарши препарат.
Синонимлари: ренровет, энрофлокс, энроксил, энрофлоквет, колмик Е.
Энроксим паррандаларга колибактериоз, сальмонеллез, некротик энтерит, стрептококкоз, гемофилез, кампилобактерияли гепатит, микоплазмоз ва бошқа қўзғатувчилари энрофлоксацинга таъсирчан бўлган касалликларида даволаш ва олдини олиш мақсадида қўлланилади.