Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июлдаги “Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ хизматлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 202-сонли қарори билан ветеринария хизматига юклатилган вазифаларнинг тўлақонли ижросини таъминлаш, вилоят ҳудудида қутуриш касаллиги келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида ҳамда Республика Давлат ветеринария қўмитасининг топшириғига асосан 2018 йил 10 февралдан 10 мартгача вилоят ҳудудида “Қутуриш касаллигига қарши курашиш ойлиги" эълон қилинди.
Ойлик давомида ҳудуддаги ит ва мушукларни рўйхатга ва қайта рўйхатга олиш, клиник кўрикдан ўтказиш, паспорт ва жетон бериш, профилактик эмлаш тадбирлари амалга оширилади.
Сизлардан ўз қормоғингиздаги уй ҳайвонлари ва чорва молларини клиник кўрикдан ўтказиш, эмлаш, паспорт ва жетон бериш учун ҳудудингиздаги ветеринария муассасаларига олиб келишингиз ёки ветеринария мутахассисисини уйга чақиртиришингиз сўралади.
Дайди ва назоратсиз ҳайвонларни кўрганингизда уларни тутиш ва олиб кетиш учун ҳудудий ободонлаштириш бошқармаларига ёки маҳаллага хабар беринг!
Эсда тутинг, қутуриш бедаво касаллик, ундан сақланиш ўз қўлимизда!
Вилоят ветеринария бошқармаси маъмурияти.
Мурожаат учун тел.: 225 58 96, 225 58 29