Тиббиёт инсонни, ветеринария инсониятни даволайди!
Ишонч телефонлари
(+99879) 225 58 96
(+99879) 225 58 29
Манзил:
Навоий шаҳри, Имом Ал-Бухорий кўчаси 3 a -уй.

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ

Ташкилотининг расмий веб-сайти

    Қутуриш касаллигига қарши курашиш ойлиги ўтказилмоқда

          Жорий йилнинг  15 июлидан 15 августгача  “Қутуриш касаллигининг одини олиш мақсадида  мавжуд итларни  қайтадан рўйхатдан ўтказиш ойлиги” ўтказилмоқда.

          Ойлик давомида  ҳудудлардаги  мавжуд ит бош сонларига аниқлик киритиш мақсадида улар белгиланган тартибда қайтадан тўлиқ  рўйхатдан ўтказилади.

         Рўйхатга олинмаган ит ва мушукларга паспорт бериш, иммунитет муддати тугаган,  эмаланмаган ҳайвонларни эмлаш, шунингдек уларни тўлиқ клиник кўрикдан ўтказиш, назоратсиз ва дайди ҳайвонларни тутиш ишлари амалга оширилади.

          Ушбу муносабат билан Сизлардан “Аҳоли пунктларида итлар ва мушукларни сақлаш қоидалари” га қатъий  риоя қилишингизни,  рўйхатга олиш ишларини амалга ошираётган ветеринария мутахассисларига ҳар томонлома ёрдам кўрсатишингизни  сўраймиз.

    Қўшимча маълумотлар учун вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш  бошқармасининг              79 221 01 99 ва 79  221 02 84 рақамли телефонларига  мурожаат қилишингиз мумкин.

         

    Эсда тутинг! Одамлар ва ҳайвонларнинг қутуриш ва бошқа зарарли касалликларга чалинишининг олдини олиш, шунингдек одамлар ва ҳайвонларни тишлаб олишини бартараф этиш мақсадида аҳоли пунктларида кучаларда ва бошқа жамоат жойларида етовсиз юрган итлар ва мушуклар ҳатто бўйинбоғи, жетони ва тумшуқбоғи бўлган тақдирда ҳам, уларнинг зоти ва вазифасидан қатъи назар, тутиб олинади.

     

    Бошқарма ахборот хизмати

    ҚУТУРИШ КАСАЛЛИГИГА ҚАРШИ КУРАШ ОЙЛИГИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

    ҚУТУРИШ КАСАЛЛИГИГА ҚАРШИ КУРАШ ОЙЛИГИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

    ҚУТУРИШ КАСАЛЛИГИГА ҚАРШИ КУРАШ ОЙЛИГИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ...

    Қутуриш касаллигига қарши кураш ойлиги эълон қилинди

    Қутуриш касаллигига қарши кураш ойлиги эълон қилинди

    2016 йил 26 сентябрдан 26 октябргача вилоят ҳудудида “Қутуриш касаллигига қарши курашиш ойлиги эълон қилинди....

    Қутуриш касаллигига қарши кураш ойлиги эълон қилинди

    Қутуриш касаллигига қарши кураш ойлиги эълон қилинди

    2016 йил 26 сентябрдан 26 октябргача вилоят ҳудудида “Қутуриш касаллигига қарши курашиш ойлиги эълон қилинди....

    Қутуриш касаллигидан сақланинг!

    Қутуриш касаллигидан сақланинг!

    Қутуриш - ҳайвонлар ва одамда учрайдиган, асаб тизимининг оғир шикастланиши билан кечадиган ҳамда ўлим билан якун топадиган - ўта хавфли юқумли касалликдир....

    Қутуриш касаллиги

    Қутуриш касаллиги

          Қутуриш касаллиги олдинги замонлардан маълум бўлиб, ўткир кечадиган юқумли касалликдир. У марказий нерв системасининг оғир шикастланиши билан характерланади. Бунда қўзғалиш...

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ
Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVOIVET.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!