» » » ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

 
 
 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

Muallif: info dan 12-06-2019, 16:20, qaradi: 283

0

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ветеринария ва чорвачилик соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 28 мартдаги ПФ-5696-сон Фармони ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 28 мартдаги ПҚ-4254-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги «Ўзбекчорванасл» агентлиги тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Ветеринария хизмати мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Самарқанд ветеринария медицинаси институти ҳузурида Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Марказ Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, М. Улуғбек кўчаси, 77-уй манзилидаги биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилишини ҳамда унинг ўқув ва моддий-техника базасидан фойдаланиши учун зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминласин.
3. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
пулли хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлар;
халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Норқобилов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 27 июнь,
532-сон
dle

Kategoriya: Меъёрий хужжатлар » ВМ карорлари

Hurmatli mehmon, siz saytga ro'yxatdan o'tmagan foydalanuvchi sifatida kirdingiz..
Sizga tavsiya qilamiz ro'yxatdan o'tish yoki saytga ismingiz bilan kiring.

Добавление комментария

Ismingiz:*
E-Mail:
Izoh:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Kodni kiriting: *