Тиббиёт инсонни, ветеринария инсониятни даволайди!
Ишонч телефонлари
(+99879) 225 58 96
(+99879) 225 58 29
Манзил:
Навоий шаҳри, Имом Ал-Бухорий кўчаси 3 a -уй.

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ

Ташкилотининг расмий веб-сайти

    2018 йил 9 ойи якунлари бўйича ахборот

    2018 йил 9 ойи якунлари бўйича ахборотВилоят ветеринария бошқармаси томонидан 2018 йил 9 ойи давомида амалга оширилган тадбирлар тўғрисида

    АХБОРОТ

    Вилоят  ветеринария бошқармаси томонидан 2018 ўтган даврида вилоят ҳудудида эпизоотик барқарорликни таъминлаш мақсадида қуйидаги тадбирлар амалга оширилди.

             Зооантропоноз касалликларнинг олдини олиш мақсадида бруцеллез касаллигига қарши  103  минг 694  бош йирик шохли, 105 минг 278 бош майда шохли моллар серологик , туберкулез касаллигига қарши  1800 бош йирик шохли моллар аллергик,  лейшманиоз касаллигига қарши  105 минг 772 бош итлар клиник  текширилди.

    Ўта хавфли юқумли  касалликлардан  қорасон касаллигига қарши  66331 бош йирик шохли, оқсил касаллигига қарши  78895 бош йирик шохли, 99917 бош майда шохли моллар,  куйдирги касаллигига қарши  253855 бош йирик шохли, 1232167 бош майда шохли моллар,  13287 бош отлар, 3746 бош эшаклар, 6060 бош туялар,   чечакга қарши 832200  бош майда шохли моллар,  бруцеллезга қарши 1817242 бош майда шохли моллар, брадзотга қарши  25511 бош майда шохли моллар,  қутуриш касаллигига қарши 37886 бош итлар профилактик эмланди. Вилоят ҳудудида  кемирувчилар,  қон сурувчи  ҳашаротлар ва эктопразитлар тарқатувчи  Қрим-Конго геморрагик иситмаси, туялар ўлати ва бошқа ўта хавфли юқумли  касалликлар  табиий ўчоқлари мавжудлигидан келиб чиққан ҳолда, ушбу касалликлар келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида   203971 бош йирик шохли, 2611046 бош майда шохли моллар, 12227 бош туялар,  86412 бош бошқа турдаги ҳайвонларга эктопаразитларга қарши  профилактик  ишлов берилди, 118707 та чорвачилик объектларида жами 1313.5 минг квадрат метр дезинфекция, 102356 та чорвачилик объектларида  3705.7 минг квадрат метр дезинсекция, 1745 та чорвачилик объектларида  676.3 минг квадрат метр дератизация тадбирлари амалга оширилди.

             Озиқ овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш  мақсадида вилоят бозорларида гўшт ва озик овқат маҳсулотларининг ВСЭдан ўтказиш бўйича қуйидагилар амалга оширилди.

    ЙШМ 11988 бош (2344438 кг) вет сан экспертизадан ўтказилиб,                 52 ҳолатда эхинококкоз касаллиги аниқланиб, 189 кг субмаҳсулотлар зарарсизлантирилиб, утилизация қилинди, 121 ҳолатда фасциолёз касаллиги аниқланиб, 484 кг субмаҳсулотлар зарарсизлантирилди.

    Паррандалардан 46742 бош (291823 кг) вет сан экспертизадан ўтказилиб, 34 ҳолатда истеъмолга яроқсизлиги аниқланиб, 813 кг паррандалар гўшти утилизация қилинди.

    МШМ 3368бош (60551 кг) вет сан экспертизадан ўтказилиб, 9 ҳолатда фасциолёз касаллиги аниқланиб, 11,5 кг субмаҳсулотлар зарарсизлантирилди.

    Чўчқалар 1495 бош (143168 кг), бошқа ҳайвонлар 70 бош (305513кг) маҳсулот ветсанэкспертизадан ўтказилди.

    Тухум 13828 намуна 4953946606 дона овоскопия қилинди, шундан органолептик текширишлар натижасида 152 намуна 2081 дона тухум истеъмолга яроқсиз бўлганлиги сабабли бракга чиқарилиб йўқ қилинди.

    Сут ва сут маҳсулотларидан 20872 намуна 2642094 кг олиниб, ёғлилигини ва кислоталикка текширилди, шундан 8та намуна 87 кг махсулот истеъмолга яроқсиз бўлганлиги сабабли бракга чиқарилиб йўқ қилинди.

    Балиқ 1005 намуна 20159 кг, Асал 664 намуна 30695 кг маҳсулот вет сан экстертизадан ўтказилди.

    Ўсимлик озиқ-овқат маҳсулотларидан жами 263688 намуна             25223054 кг олиниб текширилди, шулардан 35намуна 2667 кг маҳсулот нитрат миқдори меъёридан кўп бўлганлиги сабабли, далолатнома тузилиб савдодан чиқарилиб сотишга рухсат этилмади.

             Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Навоий вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари асосида Хатирчи тумани ветеринария бўлимига Республика давлат ветеринария қўмитаси томонидан тўғридан-тўғри 5 дона скуттер, 10 дона велосипед,    5 дона Дьюар идишлари, 5 дона хиругик тўплам, 10 дона термосумка, 5 дона микроскоп ажраттрилиб берилиши ушбу туман ветеринария хизмати материал-техник базаси мустаҳкамланишида катта ижобий аҳамият касб этди.

    Жорий йил июль ойида вилоят маҳаллий бюджети ҳисобидан 40 дона Дьюар идишлари харид қилиниб, таркибий бўлинмаларга етказиб берилди.

    Хатирчи, Қизилтепа туманлари ва Навоий шаҳар ветеринария бўлимларига  биттадан хизмат автомашиналари ажратилиб берилиши ҳам ушбу бўлинмалар томонидан кўрсатилаётган  ветеринария хизматлари тезкорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этди, бундан ташқари бошқармага битта рефрижераторли автомашина  харид қилиш учун  маблағ ажратилган.

    Аҳоли ўртасида қутуриш, куйдирги ва бошқа ўта хавфли юқумли касалликлар ва уларнинг профилактикасига доир  суҳбатлар ўтказилиб, тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Жумладан  жорий йилнинг ўтган даврида 51216 та аҳоли хонадонларида  суҳбатлар ўтказилди, 10 марта маърузалар ўқилди,   5009 дона  варақалар, 9000 дона плакатлар  чоп этилиб тарқатилди.

    Вилоят телевидениеси орқали  2 марта давра суҳбатлари, 2 марта таҳлилий кўрсатувлар, радио орқали 10 марта чиқишлар қилинди,  матбуотда  9 марта мақолар чоп этилди.

     Вилоят ҳудудида куйдирги, қутуриш, туялар ўлати, Қрим-Конго геморрагик иситмаси ва бошқа бирқатор ўта хавфли юқумли касалликлар табийи ўчоқлари мавжуд эканлигига қарамасдан айни пайтда вилоят ҳудудида эпизоотик барқарорлик таъминланишига эришилди.

     

     Бошқарма ахборот хизмати

     

    Қутуриш касаллигига қарши кураш ойлиги эълон қилинди

    Қутуриш касаллигига қарши кураш ойлиги эълон қилинди

    2016 йил 26 сентябрдан 26 октябргача вилоят ҳудудида “Қутуриш касаллигига қарши курашиш ойлиги эълон қилинди....

    Қутуриш касаллигига қарши кураш ойлиги эълон қилинди

    Қутуриш касаллигига қарши кураш ойлиги эълон қилинди

    2016 йил 26 сентябрдан 26 октябргача вилоят ҳудудида “Қутуриш касаллигига қарши курашиш ойлиги эълон қилинди....

    Қутуриш касаллигидан сақланинг!

    Қутуриш касаллигидан сақланинг!

    Қутуриш - ҳайвонлар ва одамда учрайдиган, асаб тизимининг оғир шикастланиши билан кечадиган ҳамда ўлим билан якун топадиган - ўта хавфли юқумли касалликдир....

    Қутуриш касаллигига қарши курашиш ойлиги ўтказилади

    Қутуриш касаллигига қарши курашиш ойлиги ўтказилади

    Қутуриш касаллигига қарши курашиш ойлиги эълон қилинди!...

    Қутуриш касаллигига қарши кураш ойлиги эълон қилинди

    Қутуриш касаллигига қарши кураш ойлиги эълон қилинди

    Қутуриш касаллига қарши кураш ойлиги эълон қилинди...

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ
Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVOIVET.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!