Бошқармада коррупцияга қарши кураш борасида 2022 йилнинг январь-июль ойларида
амалга оширилган ишлар тўғрисида
м а ъ л у м о т
Навоий вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида манфаатлар тўқнашуви, янги ишга қабул қилиш жараёни, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар уларда коррупциявий омиллар мавжудлиги юзасидан таҳлил қилинди.
Бошқарма маъмурий биносига “Коррупция аср вабоси коррупциясиз ҳаёт келажак учун пойдевор” шиори остида плакатлар қилиниб, ходимлар ва ташриф буюрувчилар учун кўринадиган жойга осилган.
Бундан ташқари бошқармадаги ҳар бир ходимни хизмат столига Республика коррупцияга қарши кураш агентлигининг “Агар коррупцияга барҳам берилмаса, эртанги кунимиз қандай бўлади” номли флаер қўйилган.
Ўтказилган таҳлилларга кўра, ишга қабул қилишда “Аргус” тизими орқали берган аризага асосан комиссия иштирокида 2 та танлов ўтказилган ва ишга олинган.
Жорий йилнинг 27-май куни бошқарма мажлислар залида вилоят Давлат хизматлари агентлигининг ходимлари келиб “Аргус” тизими орқали ишга олиш тартиблари тўғрисида амалий семинар ўтказилди.
Шунингдек, жорий йилнинг ўтган 7 ойида Бошқарма ва унинг тизим ташкилотлари томонидан 17 та сайёр қабуллар ташкил этилди, қабул давомида аҳолидан ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан тушаётган мурожаатларни ҳал этиш чоралари кўрилди ва тегишли тушунтиришлар берилди. Сайёр қабулларда коррупция ва коррупциявий хавф-хатарлар бўйича мурожаатлар келиб тушмади.
Ходимларни ишга ўз вақтида келиб кетишини назоратга олиш, бошқармада коррупциявий хавф-хатарни олдини олиш мақсадида бошқарма биносига 6 та кузатув камералари ўрнатилган, ҳисобот даврида манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари аниқланмади.
Вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида ходимлар орасида коррупцион омилларни олдини олиш бўйича барча зарурий чоралар кўрилмоқда.
Бошқарма ахборот хизмати