Тўрткўл туманидаги қоракўлчиликка ихтисослашган “Қизилқум” ширкат хўжалигида қоракўл терисини экспортга тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва қоракўлчилик маҳсулотлари экспортини кенгайтиришга бағишланган кўргазмали ўқув-семинар бўлиб ўтди.
Самарқанд, Навоий, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасининг қоракўлчилик хўжаликлари раҳбарлари, мутахассислар иштирок этган тадбирда Юнртбошимиз раҳнамолигида қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш жараёнида чорвачиликни ривожлантириш орқали қимматбаҳо қоракўл тери, гиламбоп жун, пўстинбоп қўй териси етиштиришни кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Семинарда қоракўл тери ва қўй жунини қайта ишлашни йўлга қўйиш орқали янги иш ўринлари яратиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Манба:http://agro.uz/