Тиббиёт инсонни, ветеринария инсониятни даволайди!
Ишонч телефонлари
(+99879) 225 58 96
(+99879) 225 58 29
Манзил:
Навоий шаҳри, Имом Ал-Бухорий кўчаси 3 a -уй.

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ

Ташкилотининг расмий веб-сайти

    ВЕТЕРИНАРИЯ ХИЗМАТИ МУТАХАССИСЛАРИГА ОЛИЙ МАЛАКА ТОИФАСИ БЕРИЛАДИ

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ветеринария хизмати ёш кадрларини тайёрлашни янада такомиллаштириш, мутахассисларнинг малакасини ошириш, шунингдек уларни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 253-сонли қарори кучга кириши ветеринария соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш, тоифалаш ҳамда ветеринария хизматини янада ривожланишига хизмат қилади.

    Хусусан, қарорда ветеринария мутахассисларининг малакасини ошириш тартиби белгиланган бўлиб, унга кўра малака ошириш курсларида ўқишни муваффақиятли тамомлаган ветеринария хизмати мутахассисларига белгиланган тартибда малака ошириш курсларини ўтаганлиги тўғрисидаги сертификат ҳамда иккинчи, биринчи ва олий малака тоифалари берилади.

    Ушбу билан бир неча йиллардан бери ишлаб келаётган ветеринария мутахассиси билан кеча олийгоҳни битириб ишга келган мутахассис меҳнатига бир ҳил тоифада ҳақ тўланиш муаммоси ўз ечимини топмоқда.

    Малака тоифасини олиш учун ветеринария хизмати мутахассислари камида 3 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши зарур. Малака тоифаси 5 йил муддатга берилиб, ушбу муддат ўтгандан кейин ветеринария хизмати мутахассислари ўз малака тоифасини ошириши лозим бўлади.

    Ветеринария хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш курсларида ўқитиш ишлаб чиқаришдан ажралган, асосий иш жойи бўйича ўртача иш ҳақи ва эгаллаб турган лавозими сақланган ҳолда амалга оширилади.

    Малака ошириш худудий таркибларга бўлинган бўлиб, Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти, Тошкент давлат аграр университети ҳамда Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиалида амалга оширилади.

    Шу билан бирга мазкур қарор билан тармоқнинг кадрлар салоҳиятини ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида минтақавий хусусиятларни ва иқтисодиёт реал секторининг аниқ эҳиёжларини ҳисобга олган ҳолда ветеринария соҳасида бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича олий таълим муассасаларига ҳар йилги қабул квоталарини кўпайтириш белгилаб қўйилди.

     

    Манба: http://vetgov.uz/сайти

     

    Ветеринария хизматининг ҳуқуқий асослари

    Ветеринария хизматининг ҳуқуқий асослари

    Қонунчилик палатаси депутатлари Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзолари У.Турсунов, Т.Каримов, Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзолари С.Джакбаров, И.Носиров, Р.Кобилов Саноат,...

    Бошқарма юридик хизмати Низоми

    Бошқарма юридик хизмати Низоми

    ДАВЛАТ ВА ХЎЖАЛИК БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИ, МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИ, ДАВЛАТ КОРХОНАЛАРИ, МУАССАСАЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ҲУҚУҚИЙ ТАЪМИНЛАШ ДАРАЖАСИНИ ЯНАДА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ...

    Ветеринария гувохномаларини расмийлаштириш муддати кискартирилди

    Ветеринария гувохномаларини расмийлаштириш муддати кискартирилди

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 15 апрелдаги “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари...

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ
Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVOIVET.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!