Тиббиёт инсонни, ветеринария инсониятни даволайди!
Ишонч телефонлари
(+99879) 225 58 96
(+99879) 225 58 29
Манзил:
Навоий шаҳри, Имом Ал-Бухорий кўчаси 3 a -уй.

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ

Ташкилотининг расмий веб-сайти

    "Ветеринария тўғрисида" ги Қонунга ўзгартиришлар киритилди

    2017 йил 4 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Мажлис ишида Вазирлар Маҳкамасининг таклиф этилган аъзолари, вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари, бошқа ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

     

    Мажлисни Олий Мажлис Сенатининг Раиси Н.Йўлдошев бошқарди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан маъқулланган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун Давлат ветеринария қўмитасининг ҳуқуқий асоси бўлди.

     

    Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 1 июндаги “Давлат ветеринария хизмати бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария хизмати Давлат ветеринария қўмитасига айлантирилди.

     

    Фармон талабларидан келиб чиқиб ишлаб чиқилган янги қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг “Ветеринария тўғрисида”ги, “Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисида” ги ва “Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунлар шулар жумласидандир.

     

    Бу ўзгаришлар ветеринария соҳасидаги фаолиятни бевосита амалга оширувчи ҳамда тадбирлар ва дастурларни рўёбга чиқаришда иштирок этувчи органлар ва муассасаларнинг, шунингдек, ушбу соҳадаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштиради.

     

    Ушбу соҳада илмий, услубий ва таълим салоҳиятини ҳар томонлама ривожлантириш, илмий тадқиқотлар йўналишларини белгилаш, фундаментал ва амалий тадқиқотлар, инновация ишланмалари натижаларини ветеринария амалиётига жорий этишда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

     

    Манба: www.uza.uz сайти

     

     

    Қонун ва ижро

    Қонун ва ижро

    Вилоят ветеринария бошқармасида йиғилиш бўлиб ўтди...

    Қонунларга ўзгартиришлар киритилди.

    Қонунларга ўзгартиришлар киритилди.

    “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” (ЎРҚ-416-сонли)...

    ВЕТЕРИНАРИЯ ХИЗМАТИ МУТАХАССИСЛАРИГА ОЛИЙ МАЛАКА ТОИФАСИ БЕРИЛАДИ

    ВЕТЕРИНАРИЯ ХИЗМАТИ МУТАХАССИСЛАРИГА ОЛИЙ МАЛАКА ТОИФАСИ БЕРИЛАДИ

    ВЕТЕРИНАРИЯ ХИЗМАТИ МУТАХАССИСЛАРИГА ОЛИЙ МАЛАКА ТОИФАСИ БЕРИЛАДИ...

    Ветеринария хизматининг ҳуқуқий асослари

    Ветеринария хизматининг ҳуқуқий асослари

    Қонунчилик палатаси депутатлари Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзолари У.Турсунов, Т.Каримов, Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзолари С.Джакбаров, И.Носиров, Р.Кобилов Саноат,...

    "Ветеринария тўғрисида" ги қонун мақулланди

    2015 йил 4 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўртинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирди....

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ
Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVOIVET.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!