Тиббиёт инсонни, ветеринария инсониятни даволайди!
Ишонч телефонлари
(+99879) 225 58 96
(+99879) 225 58 29
Манзил:
Навоий шаҳри, Имом Ал-Бухорий кўчаси 3 a -уй.

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ

Ташкилотининг расмий веб-сайти

    ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ АКАДЕМИЯСИДА ХУСУСИЙ КОМПАНИЯЛАР ХОДИМЛАРИ ЎҚИШЛАРИ МУМКИН

                                Президентнинг 21.05.2018 йилдаги ПҚ-3731-сон қарори билан Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига қабулнинг янги тартиби ва квоталар тасдиқланди.

              Маълумот учун: Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси (бундан кейин – Академия) – бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек давлат ва жамоатчилик бошқаруви соҳасида фундаментал ва илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш бўйича олий давлат таълим муассасаси.  

     

    Қабулнинг янги тартиби илгари амал қилганидан (ўз кучини йўқотган) анча фарқ қилади. Киритилаётган асосий янгиликларни кўрсатиб ўтамиз.

    Ким грант бўйича ўқиши мумкин, ким Академияда ўқишга тавсия этади

    Академия магистратурасида грант асосида ўқишга талабгорлар орасидан хўжалик бошқаруви органлари ходимлари чиқариб ташланди. Шу тариқа, энди Академияга фақат давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шунингдек давлат муассасалари ва давлат ташкилотлари ходимлари грант асосида қабул қилинади.  

     Энди бошқалар қатори, тадбиркорлик субъектлари ҳам магистратурага, қайта тайёрлаш курсларига қабул қилиш учун шахсларни тавсия эта оладилар. Шунингдек ушбу ҳуқуққа, эслатиб ўтамиз, давлат ҳокимияти ва бошқаруви, хўжалик бошқаруви органлари ва ННТ эгадир. Бундан ташқари, тадбиркорлар малака ошириш курсларига тингловчиларни қабул қилиш учун ариза беришлари мумкин.  

     Қабул ва танлов асосида саралаб олиш тартиби – магистратура ва кадрларни қайта тайёрлаш учун ягона

    Шу йилдан бошлаб магистратура ва қайта тайёрлаш курсларига қабул учун ҳужжатларни қабул қилиш ва танлов ўтказишнинг ягона тартиб-таомили белгиланмоқда.

     Жойларда бошланғич сараловда қатнашиш учун идоравий комиссияга умумий пакетда эндиликда қуйидаги ҳужжатлар ҳам тақдим этилади:  

     

           меҳнат дафтарчасининг тасдиқланган нусхаси;

    • белгиланган намунадаги маълумотнома-объективка;
    • олий маълумоти тўғрисидаги ҳужжат нусхаси;
    • 3,5 х 4,5 ўлчамли 4 та фотосурат;
    • 086-У-сон шакл бўйича тиббий маълумотнома.

    Эътибор беринг! Тадбиркорлик субъектлари ҳужжатларни вилоят ҳокимликлари ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ёки Савдо-саноат палатасига тақдим этадилар. Кейинчалик Академия қабул комиссиясига ҳужжатларни электрон тарзда тақдим этиш номзоднинг ўзига эмас, балки идоравий комиссия зиммасига юклатилади.  

     Академияга қабул қилиш учун ҳужжатларни тақдим этиш муддатлари ўзгарди. Илгари улар 15 июндан 15 июлгача қабул қилинар эди, бу йил эса – 1 июндан 20 июнгача.

     Танлов асосида саралов ўтказишда тестлар ҳамда вазиятга доир вазифаларни ечиш тарзида номзодга психологик ташхис қўйиш босқичи чиқариб ташланди. Шу тариқа, энди магистратура ва қайта тайёрлаш курсларига қабул 3 босқичдан (илгари – 4 та эди) ташкил топади.

     Биринчи босқич – жойларда номзодларни бошланғич саралаб олиш, иккинчи – Ўзбекистон тарихи бўйича ва мантиқий фикрлаш даражасини аниқлаш учун тест синовлари, учинчи – бошқарув кўникмаларига эгалигини баҳолаш учун суҳбатдан ўтказиш.

     Тест синовлари якунларига кўра энг юқори баллнинг камида 35%ини тўплаган номзодлар суҳбатдан ўтказилади.

     Бошқарув кадрларининг малакасини ошириш даврийлиги аниқлаштирилди – 3 йилда 1 марта. Курс давомийлиги – 1 ойдан ортиқ эмас.

    2018/2019 ўқув йилига қабул квоталари

    Энди қабул квоталарини Академиянинг ўзи, илгари ушбу масалани ҳал қилган Президент Девонининг Ташкилий-кадрлар хизмати билан келишган ҳолда шакллантиради. 

     Бўлажак ўқув йилида қуйидаги йўналишларнинг ҳар бирига жами 60 кишидан (24 нафари – грант, 36 нафари – контракт асосида) қабул қилинади:

    • магистратурага;
    • ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда кадрларни қайта тайёрлаш курсларига;
    • ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда кадрларни қайта тайёрлаш курсларига.

      Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.05.2018 йилдан кучга кирди.

    Манба:www.norma.uz сайти

    ЯНГИ ИШ ЖОЙЛАРИ – ДАВЛАТ БУЮРТМАСИГА БИНОАН

    ЯНГИ ИШ ЖОЙЛАРИ – ДАВЛАТ БУЮРТМАСИГА БИНОАН

    ЯНГИ ИШ ЖОЙЛАРИ – ДАВЛАТ БУЮРТМАСИГА БИНОАН...

    ЭЛЕКТРОН РАҚАМЛИ ИМЗО ОЛИШ УЧУН – ФАҚАТ «ЯГОНА ДАРЧА» МАРКАЗЛАР ...

    ЭЛЕКТРОН РАҚАМЛИ ИМЗО ОЛИШ УЧУН – ФАҚАТ «ЯГОНА ДАРЧА» МАРКАЗЛАР ...

    ЭЛЕКТРОН РАҚАМЛИ ИМЗО ОЛИШ УЧУН – ФАҚАТ «ЯГОНА ДАРЧА» МАРКАЗЛАРИГА    ...

    Малака ошириш тўғрисида

    Малака ошириш тўғрисида

    МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ БЎЙИЧА МУТАХАССИСЛАР ҚАЕРДА ҚАНДАЙ МАЛАКА ОШИРИШДАН ЎТАДИ?...

    ВЕТЕРИНАРИЯ ХИЗМАТИ МУТАХАССИСЛАРИГА ОЛИЙ МАЛАКА ТОИФАСИ БЕРИЛАДИ

    ВЕТЕРИНАРИЯ ХИЗМАТИ МУТАХАССИСЛАРИГА ОЛИЙ МАЛАКА ТОИФАСИ БЕРИЛАДИ

    ВЕТЕРИНАРИЯ ХИЗМАТИ МУТАХАССИСЛАРИГА ОЛИЙ МАЛАКА ТОИФАСИ БЕРИЛАДИ...

    Фан доктори илмий даражаси талабгорларига талаблар ўзгарди

    Фан доктори илмий даражаси талабгорларига талаблар ўзгарди

      Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг қарорлари билан қуйидагилар тасдиқланди:  ...

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ
Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVOIVET.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!