Тиббиёт инсонни, ветеринария инсониятни даволайди!
Ишонч телефонлари
(+99879) 225 58 96
(+99879) 225 58 29
Манзил:
Навоий шаҳри, Имом Ал-Бухорий кўчаси 3 a -уй.

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ

Ташкилотининг расмий веб-сайти

    Устоз отангдек улуғ!

    Устоз отангдек улуғ!

     

    Устоз отангдек улуғ!Устоз ва мураббийлар ҳамма даврда ҳам жамиятнинг тараққиётини белгилашда асосий ўринни эгаллаган. Шу нуқтаи-назардан устоз ва мураббийларга жамият юксак эҳтиром билдиради, муҳим қадрият сифатида эъзозлайди.

    Халқимизнинг "Устоз отангдек улуғ” деган нақлида ҳам устозларга  бўлган самимий эҳтиром намоён. Бу аввало, ўзининг билим ва тажрибаси, истеъдод ва маҳорати, инсоний фазилатларини, кўз нури ва қалб қури, бутун борлиғини аямасдан, маърифат йўлида беминнат хизмат қиладиган устоз ва мураббийларимизга нисбатан халқимизнинг азалий ҳурмат ва эҳтиромининг намунасидир.

                Халқимиз устозларни улуғлаб: "Устознинг умри мангу, чунки шогирдларнинг умри унга уланади” дейдилар.

    Жорий йилда устоз ва мураббийларни жамиятдаги мавқеини янада юксалтириш борасида олиб борилаётган амалий ишлар соҳадаги янгича давр бошланди десак ҳеч ҳам муболаға бўлмайди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш ишларининг сифатини ҳамда педагог кадрларнинг ижтимоий мавқеини янада оширишга қаратилган тарихий қарори қабул қилинди.

    Вилоят ветеринария соҳаси ходимлари ҳам  мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга ҳамнафас тарзда қадам ташлашмоқда.

    Ветеринария соҳасида ҳам  кўп йиллаб меҳнат қилиб, кўплаб шогирдларни етиштирган устоз ва мураббйлар сероб. Ҳалқимизга хос анъанани давом эттирган ҳолда,  1 октябр “Устоз ва мураббийлар куни”  муносабати билан соҳада  меҳнат қилиб  ёшга доир  пенсияга чиққан, шунингдек  меҳнат қилиб келаётган устозларни уларнинг байрами билан табриклаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб қувватлаш мақсадида вилоят ветеринария бошқармаси жамоаси томонидан  ветеринария соҳасидаги азиз устозларни таклиф этиб, уларга эҳтиром билдириш учун маданий ва маърифий  тадбир ташкил этилди.Устоз отангдек улуғ!

    Бир пиёла чой устида тадбир иштирокчилари билан ўтказилган вилоятда, қолаверса республикада ветеринария хизмати шаклланиши ва ривожланиши,  чорвачилик хўжаликлари ва аҳолига кўрстилиб келинаётган ветеринария хизмати такомиллаштирилишига доир суҳбатлар  барчага манзур бўлди ва катта қизиқиш билан тингланди. Устоз отангдек улуғ!

    Ҳар-хил даврларда юзага келган мураккаб эпизоотик вазиятлар, уларни бартараф этиш бўйича йиллар давомида орттирилган тажриба ҳозирги кўнда ҳам ўз долзарблигини йўқотмаганлиги қайд этилди. Устоз отангдек улуғ!

    Соҳа мураббийлари соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, киритилаётган инновациялардан мамнун эканликларини, аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш,  чорвачиликни ривожлантиришда  ветеринария хизмати ўз ўрнига ва салоҳиятига  эга бўлиб келаётганлигини таъкидладилар.

    Устоз отангдек улуғ!Тадбир давомида устоз мураббйларга бошқарманинг Фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди. Устоз отангдек улуғ!

    Устоз отангдек улуғ!Шу каби тадбирлар ёшларимизни  кексаларга ва устозларга ҳурмат руҳида тарбиялашда ижобий аҳамият касб этади.      

     

     

    Бошқарма ахборот хизмати

    Қонун ва ижро

    Қонун ва ижро

    Вилоят ветеринария бошқармасида йиғилиш бўлиб ўтди...

    Президент табриги

    Президент табриги

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма олти йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи...

    “ФИДОЙИНГ БЎЛГАЙМИЗ СЕНИ, ЎЗБЕКИСТОН!”

    “ФИДОЙИНГ БЎЛГАЙМИЗ СЕНИ, ЎЗБЕКИСТОН!”

    “ФИДОЙИНГ БЎЛГАЙМИЗ СЕНИ, ЎЗБЕКИСТОН!”...

    Оилавий ветеринарлар юбилейи

    Оилавий ветеринарлар юбилейи

    Оилавий ветеринарлар муборак 60 ёшларини нишонлашмоқда Томди туманида Жапбаровлар оиласини яхши билишади. Бухоро қишлоқ хўжалик техникумини ветеринария ихтисослиги бўйича тугаллаган Жапбаров Патте Серикбаевич...

    “Кексаларни эъзозлаш йили”

    “Кексаларни эъзозлаш йили”

    2015 йил “Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан Қизилтепа туманида тадбир бўлиб ўтди...

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ
Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVOIVET.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!