Тиббиёт инсонни, ветеринария инсониятни даволайди!
Ишонч телефонлари
79-221-01-99
79-221-02-84
Манзил:
Навоий шаҳри, Имом Ал-Бухорий кўчаси 3 a -уй.
НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БОШҚАРМАСИ
Ташкилотининг расмий веб-сайти

    ХЭБ ЕВРОПА МИНТАҚАВИЙ КОМИССИЯСИ 29-КОНФЕРЕНЦИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

    БУТУНЖАҲОН ҲАЙВОНЛАР СОҒЛИҒИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТАШКИЛОТИНИНГ (ХЭБ) ЕВРОПА МИНТАҚАВИЙ КОМИССИЯСИ 29-КОНФЕРЕНЦИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

     

    ХЭБ ЕВРОПА МИНТАҚАВИЙ КОМИССИЯСИ 29-КОНФЕРЕНЦИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИКонференцияда Европа минтақасига кирувчи 53 та мамлакат вакиллари билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари иштирок этишди.  

    Тадбирда қўмита раиси ўринбосари Аброр Акбаров сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасида COVID-19 пандемияси шароитида ветеринария хизмати кўрсатиш бўйича орттирилган тажриба хусусида сўз юритди. 

            Шунингдек, соҳада олиб борилаётган амалий ишлар хусусида нутқ сўзларкан, ветеринария ва соғлиқни сақлаш органлари ходимлари билан биргаликда пандемияга қарши курашишда ҳамкорликда иш олиб борилаётганлиги, мавжуд лаборатория жиҳозлари ҳамда ходимлар келишилган ҳолда соғлиқни сақлаш ташкилотлари лабораторияларида ПЗР таҳлиллари ўтказиш учун сафарбар этилгани таъкидлаб ўтилди.

             Конференция дастурига мувофиқ ХЭБ Президенти Доктор М.Шип, ташкилотнинг Бош директори Моник Элуа томонидан дунёда пандемия даврида ветеринария хизмати кўрсатишни ташкил этиш хусусида тавсиялар бериб ўтилди.

    ХЭБ ЕВРОПА МИНТАҚАВИЙ КОМИССИЯСИ 29-КОНФЕРЕНЦИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИКонференция дастурида COVID-19 пандемияси даврида ветеринария хизматларининг иш фаолияти – мамлакатлар тажрибаси, уларни қўллаб-қувватлашда ХЭБ ҳамкорлари билан янги истиқболли лойиҳалар, ёввойи ҳайвонлар соғлиғини асраш борасидаги саъй-ҳаракатлар, ҳайвонларни SARS-COV-2 инфекцияси билан касалланиши, Европа минтақасида OIE-WAHIS янги электрон дастурини ишга тушириш ҳамда антимикроб препаратларга қарши курашишда мамлакатлар миллий дастурлари каби масалалар бўйича маърузалар тингланди. Мамлакатларнинг бу борадаги тажрибалари муҳокама қилинди.

           Видеоконференция сўнггида тегишли қарорлар қабул қилиниб, ХЭБ ассамблеясининг навбатдаги бош сессиясига киритиладиган масалалар белгилаб олинди.

    Манба: http://vetgov.uz сайти

    Челлендж кураши якунида Ўзбекистон 4,1 млн. балл тўплади

    Челлендж кураши якунида Ўзбекистон 4,1 млн. балл тўплади

    ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАР ДУНЁНИ ҚОРАМОЛЛАРНИНГ ЎЛАТ КАСАЛЛИГИДАН ҚУТҚАРДИ!...

    Самимий мулоқот, манфаатли ҳамкорлик, аҳил қўшничил ...

    Самимий мулоқот, манфаатли ҳамкорлик, аҳил қўшничил ...

    Самимий мулоқот, манфаатли ҳамкорлик, аҳил қўшничилик давом этади...

    Қонун ва ижро

    Қонун ва ижро

    Вилоят ветеринария бошқармасида йиғилиш бўлиб ўтди...

    28 СЕНТЯБР ҚУТУРИШ КАСАЛЛИГИГА ҚАРШИ КУРАШИШ КУНИ

    28 СЕНТЯБР ҚУТУРИШ КАСАЛЛИГИГА ҚАРШИ КУРАШИШ КУНИ

    28 СЕНТЯБР БУТУН ДУНЁДА ҚУТУРИШ КАСАЛЛИГИГА ҚАРШИ КУРАШИШ КУНИ...

    ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ ҚЎМИТАСИДА ЁШЛАР ИТТИФОҚИНИНГ БОШЛАНҒИ ...

    ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ ҚЎМИТАСИДА ЁШЛАР ИТТИФОҚИНИНГ БОШЛАНҒИ ...

    ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ ҚЎМИТАСИДА ЁШЛАР ИТТИФОҚИНИНГ БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТИ ТАЪСИС ЭТИЛДИ...

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БОШҚАРМАСИ
Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVOIVET.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!