» Материалы за Февраль 2016 года

 
 
 
Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

Томди туманида кўргазмали семинар бўлиб ўтди

Muallif: info от 28-02-2016, 12:30, посмотрело: 3719

0

Томди туманида кўргазмали  семинар бўлиб ўтдиТомди туманида қутуриш, Қрим-Конго геморрагик иситмаси, куйдирги ва бошқа ўта хавфли юқумли, зооноз касалликлар профилактикаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Ветеринария тўғрисида” ги қонуни (янги таҳрири) мазмун-моҳияти мавзусида кўргазмали ўқув-амалий семинари бўлиб ўтди .

Kategoriya: Ташкилот хакида » Янгиликлар

 

«Электрон ҳукумат» тизимининг ҳуқуқий асоси

Muallif: info от 25-02-2016, 10:10, посмотрело: 3374

0

Мамлакатимизда миллий ахборот тизимини шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда телекоммуникация воситаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтириш, “электрон ҳукумат”ни шакллантириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Kategoriya: Ташкилот хакида » Янгиликлар

 

ХЮС -юридик шахсларни текшириш Низоми

Muallif: info от 7-02-2016, 10:37, посмотрело: 3131

0

ХЮС -юридик шахсларни текшириш Низоми«Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган, тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисида»ги Низом

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 6 майда 1573-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган

 

1573-tekshirish-utkazish-tartibi.doc [ b] (cкачиваний: 32)

Kategoriya: Меъёрий хужжатлар » Бўйрук ва кўрсатмалар

 
 

ФУҚАРОЛАР, ТАДБИРКОРЛАР, ВЕТМУТАХАССИЛАР ДИҚҚАТИГА!

Muallif: info от 6-02-2016, 11:28, посмотрело: 2557

0

ФУҚАРОЛАР, ТАДБИРКОРЛАР, ВЕТМУТАХАССИЛАР ДИҚҚАТИГА!

НАВОИЙ ШАҲАР ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ БЎЛИМИНИНГ

 

 

http://navoiyvetservis.uz

 

расмий веб-сайти ўз фаолиятини бошлади.

 

Расмий веб сайтда бирқатор интерактив хизматлар жоий этилди, жумладан:

Веб портал орқали ветмутахассисни уйга чақиртириш;

Ветеринария сервис хизматлари кўрсатиш бўйича шартномалар тузиш;

Бўлимга мурожаат қилиш;

Мурожаатлар натижалари билан танишиш;

Ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоблар олиш ва бошқа қўлайликлар яратилган.

         Шуниндек веб-сайтда вилоят ветеринария хизмати фаолиятига доир маълумотлар, шу жумладан:

мавжуд мол бош сонлари;

ўтказилган эмлаш тадбирлари;

вилоят ветеринария хизмати томонидан амалга оширилган тадбирлар тўғрисида маълумотлар;

ветеринария ташкилотлари тўғрисида маълумотлар билан танишиш имконияти мавжуд.

        Веб-сайтда келажакда интерактив хизматлар турини янада кўпайтириш режалаштирилган ва бу борада Сизлар томонингиздан билдирилган таклифлар, фикр ва мулоҳазалар албатта инобатга олинади.

         Веб-сайт хизматларидан фойдаланинг ва бизга унинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича ўз таклиф, фикр ва мулоҳазаларингизни билдиринг!

Алоқа учун телефонлар: (+99879) 225-52-32, факс: (0436) 225-54-00

 

E-mail: navoiyvetservis@inbox.uz 

 

Бошқарма ахборот хизмати гуруҳи.

 

 

Kategoriya: Интерактив хизматлар » Эълонлар

 

Қутуриш касаллигидан сақланинг!

Muallif: info от 6-02-2016, 10:05, посмотрело: 10801

0

Қутуриш - ҳайвонлар ва одамда учрайдиган, асаб тизимининг оғир шикастланиши билан кечадиган ҳамда ўлим билан якун топадиган - ўта хавфли юқумли касалликдир.

Kategoriya: Ветеринар маслахати » Юкумли касалликлар

 

Қутуриш касаллигига қарши курашиш ойлиги ўтказилади

Muallif: info от 5-02-2016, 17:36, посмотрело: 3282

0

Қутуриш касаллигига қарши курашиш ойлиги эълон қилинди!

Kategoriya: Интерактив хизматлар » Эълонлар

 

Ветеринария хизматининг ҳуқуқий асослари

Muallif: info от 1-02-2016, 11:18, посмотрело: 3235

0

Қонунчилик палатаси депутатлари Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзолари У.Турсунов, Т.Каримов, Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзолари С.Джакбаров, И.Носиров, Р.Кобилов Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси П.Свешников ЎзЛиДеП Сиёсий кенгаши Ижроия қўмитаси мажлислар залида жорий йилнинг 26 январь куни бўлиб ўтган “Ўзбекистонда ветеринария хизматининг ҳуқуқий асослари ва уни ривожлантириш истиқболлари” мавзуидаги семинарда иштирок этдилар.

Семинарда давлат ветеринария бош бошқармаси, Тошкент шаҳар ва туманлар ветеринария бўлимлари раҳбарлари, давлат ветеринария-санитария лабараторияси мутахассислари, соҳа олимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Семинарда С.Джакбаров “Ветеринария хизматини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари” номли маърузасида қабул қилинган қонунда ветеринария профилактика, диагностика ва даволаш тадбирлари, лаборатория синовлари, ветеринария дори воситалари ва озуқа қўшимчаларининг муомалада бўлишига талаблар, Республикамиз ҳудудини бошқа давлатлар ҳудудидаги ҳайвонлар юқумли касалликларининг кириб келишидан муҳофаза қилишда ҳамда савдо объектларида ветеринария-санитария тадбирларини ташкил этиш бўйича яна бир қатор ҳуқуқий асослар киритилганлиги, ҳайвон эгаларининг мажбуриятлари ҳамда эпизоотик тадбирларни амалга оширишда давлат, идоравий ва хусусий ветеринария хизматларининг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш каби муносабатларнинг ҳуқуқий асослари белгилаб берилганлиги, қонун билан юридик ва жисмоний шахсларга ветеринария фаолиятини амалга ошириш учун лицензияланадиган ветеринария фаолиятининг асосий йўналишлари белгилаб қўйилганлиги ва бошқа киритилган ўзгаришлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Тадбир ЎзЛиДеП Сиёсий кенгаши аъзолари, партиянинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси, Аграр ва сув хўжаликлари масалалари қўмитаси аъзолари, Ветеринария Бош бошқармаси ва унинг ҳудудий ташкилотлари масъул ходимлари, мазкур соҳа олимлари, фермерлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ўтди.

Семинар ЎзЛиДеПнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамда Аграр ва сув хўжаликлари масалалари қўмитаси ҳамкорлигида ташкил қилинди.

 

Манба:http://parliament.gov.uz ва http://agro.uz/ сайтлари

Kategoriya: Ташкилот хакида » Янгиликлар