Жорий йилнинг 15 июлидан 15 августгача “Қутуриш касаллигининг одини олиш мақсадида мавжуд итларни қайтадан рўйхатдан ўтказиш ойлиги” ўтказилмоқда.
Ойлик давомида ҳудудлардаги мавжуд ит бош сонларига аниқлик киритиш мақсадида улар белгиланган тартибда қайтадан тўлиқ рўйхатдан ўтказилади.
Рўйхатга олинмаган ит ва мушукларга паспорт бериш, иммунитет муддати тугаган, эмаланмаган ҳайвонларни эмлаш, шунингдек уларни тўлиқ клиник кўрикдан ўтказиш, назоратсиз ва дайди ҳайвонларни тутиш ишлари амалга оширилади.
Ушбу муносабат билан Сизлардан “Аҳоли пунктларида итлар ва мушукларни сақлаш қоидалари” га қатъий риоя қилишингизни, рўйхатга олиш ишларини амалга ошираётган ветеринария мутахассисларига ҳар томонлома ёрдам кўрсатишингизни сўраймиз.
Қўшимча маълумотлар учун вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасининг 79 221 01 99 ва 79 221 02 84 рақамли телефонларига мурожаат қилишингиз мумкин.
Эсда тутинг! Одамлар ва ҳайвонларнинг қутуриш ва бошқа зарарли касалликларга чалинишининг олдини олиш, шунингдек одамлар ва ҳайвонларни тишлаб олишини бартараф этиш мақсадида аҳоли пунктларида кучаларда ва бошқа жамоат жойларида етовсиз юрган итлар ва мушуклар ҳатто бўйинбоғи, жетони ва тумшуқбоғи бўлган тақдирда ҳам, уларнинг зоти ва вазифасидан қатъи назар, тутиб олинади.
Бошқарма ахборот хизмати