Ижтимоий тармоқларда Ғозғон шаҳри ҳудудида майда шохли моллар пастереллез касаллигидан оммавий қирилиб кетиши, бунга илгари ўлган ҳайвонлар жасадлари ташланган қудуқдан чорва молларини суғориш учун фойдаланганлик сабаб бўлганлиги тўғрисида хабарлар тарқалган.
Вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси томонидан малакали мутахассилардан иборат Ишчи гуруҳ шакллантирили б, ушбу масала жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Ижтимоий тармоқларда хабар берган фуқаро ўзи баён чорва молларининг оммавий қирилиши ҳолатларини кўрмаганлигини, воқеа “Ғозғон наслчилик” МЧЖга қарашли Қушқудуқ отарида содир бўлганлигини номаълум шахслардан эшитганлигини маълум қилганидан сўнг, Ишчи гуруҳ томонидан “Қушқудуқ” отарига борилиб, ҳолат жойида ўрганилди.
Бош чупоннинг маълум қилишича ўзига ва ширкатга тегишли 700 бошга яқин чорва молларини (қўй-эчкиларини) бирнеча йиллардан буён боқиб келмоқда. Бундан ташқари отарда чўпонга тегишли 15 бошга яқин йирик шохли моллар парваришланмоқда. Март ойларида Ғозғон шаҳрида яшовчи 8 нафар фуқаролар ўзларига тегишли 120 бош молларни отарга олиб келиб қўшган. Ушбу моллар ўртадан паст семизлида бўлган, баъзилари ўзи юра олмаганлиги сабабли автомашинага ортиб олиб келишган.
Яйловда озуқа мўллиги сабабли апрел-июнь ойларида отардаги барча моллар ўртадан юқори семизликка етказилган.
Ушбу моллардан жами 4 боши харом чиқим бўлган, отарда ўрганиш кунида сурувдан қолганлиги сабабли қўрада сақланаётган 4 бош қўйлар клиник текширишдан ўтказилганда ушбу молларда юқумли касалликларга хос белгилар кузатилмаган (тана харороати меъёрда, шиллиқ пардаларда, лимфа тугунларида патологик ўзгаришлар йўқ, табиий тешиклардан патологик ажратмалар мавжуд эмас, фақат нафас етишмовчилиги белгилари қайд этилган)
Ушбу моллардан патанатомик ёриб кўриш жараёнида ўпканинг бир қисми хроник шамоллаш натижасида пневмония мавжудлиги, бошқа юқумли касалликларга хос патанатомик белгилар йўқлиги аниқланган ва ташхитсни лаборатор тасдиқлаш мақсадида намуналар олинган.
Отардаги бошқа чорва молларида, шу жумладан 2022 йилги қўзи ва ўлоқларда, бузоқларда ҳеч қандай касалланиш ҳолатлари кузатилмаган. Отарга ёндош ҳудудда жойлашган бошқа қўйчилик отарларда ҳам чорва моллари клиник кўрикдан ўтказилиб, касалланиш ҳолатлари аниқланмаган.
Чорва молларига ичимлик суви 5 км узоқликдаги скважинадан цистернада ташиб келтирилиб, отарда мавжуд қудуқдаа сақланиб, сўнгра чорва молларига электрнасос ёрдамитда олиб чиқилиб ичирилади. Шунингдек, чўпонлар ўзлари ҳам ушбу қудуқдаги сувдан истеъмол қилишади.
Олинган патологик материаллар ва қудуқдан олинган сув намуналари вилоят ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказида текширилиб кўрилиб, экспертиза хулосаларига асосан пастереллез ва брадзот касалликлари қўзғатувчилари аниқланмаган.
Сув намуналарида заҳарловчи моддалар (токсичность) аниқланмаган, нтиратлар миқдори меъёрда, яъни истеъмол учун яроқли эканлиги аниқланган.
Юқоридагиларга асосан ижтимоий тармоқларда Ғозғон шаҳри ҳудудида майда шохли моллар пастереллез касаллигидан оммавий қирилиб кетиши, бунга илгари ўлган ҳайвонлар жасадлари ташланган қудуқдан чорва молларини суғориш учун фойдаланганлик сабаб бўлганлиги тўғрисида хабарлар эпизоотолик, клиник текшириш,, патантомик ва лаборатория экспертизалари хулосаларига асоан ўз тасдиғини топмаганини маълум қиламиз.
Бошқарма ахборот хизмати