» » Коррупцияга қарши кураш

 
 
 

Коррупцияга қарши кураш

Muallif: info dan 14-07-2022, 11:32, qaradi: 489

0

Бошқармада коррупцияга қарши кураш борасида 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар юзасидан

м а ъ л у м о т н о м а

 

Бошқарманинг коррупция ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича Ишчи гуруҳ томонидан ҳар чорак якуни билан амалга оширилган ишлар тўғрисдаги ҳисоботларни йиғма жилдини шакллантирилиб, амалга оширилган ишлар тўғрисидаги бошқарма раҳбариятига ахборот бериш тизими жорий қилинди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси  хизматида адолатлилик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида;

а) бошқарма тизимига кирувчи барча тузилмалар биноларининг кириш қисмига аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларининг кўрсатилаётган хизматлар ва ходимлар тўғрисидаги объектив фикрларини мунтазам билиб бориш учун махсус қулфланадиган “Мурожаатлар қутиси” ўрнатилган.

б) бунда мурожаатлар қутисини ҳар ҳафтанинг душанба куни шахсан раҳбар томонидан далолатнома тузган ҳолда очишни ташкил қилинган.

в) ҳар қандай мурожаатни рўйхатга олиш, унда кўрсатилган ҳар бир важ бўйича кечиктириб бўлмас чоралар кўрилиб, ўзида коррупцион ҳолатларни назарда тутган аноним муроожаатлар аниқланмади.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги мурожаатлари ўз вақтида қабул қилиниши мақсадида “Ишонч телефони”нинг фаолиятини мунтазам таҳлил қилиб борилди.            

Навоий вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича
2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида Бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимларида ҳамда вилоят Ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказида жами 6 та мурожаатлар рўйхатга олинган, ушбу мурожаатларни 2 таси ёзма 4 таси оғзаки мурожаатлар бўлиб барчаси жисмоний шахслар томонидан берилган.

Ушбу мурожаатларни биттаси ижобий ҳал этилган қолган 5 тасига тушунтириш берилган.

Доимий равишда ҳар ойнинг якуни билан мурожаатлар бўйича маълумотлар Бошқарма расмий веб-сайтига жойлаштирилиб борилмоқда.

Мурожаатларни ўрганиш жараёнида Бошқарма бошлиғига Хатирчи туманида яшовчи фуқаро Мирзаев Ўктам томонидан тумандаги ҳудудий ветеринария хизматини кўрсатувчи ходимлар ҳаракаатларидан норози бўлиб билдирган оғзаки мурожаати рўйхатга олиб ўрганилган ва ўрганиш натижасига кўра участка мудири ва вет санитарига “Хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.                           

 

Бошқарма ахборот хизмати

dle

Kategoriya: Очик маълумотлар, Янгиликлар

Hurmatli mehmon, siz saytga ro'yxatdan o'tmagan foydalanuvchi sifatida kirdingiz..
Sizga tavsiya qilamiz ro'yxatdan o'tish yoki saytga ismingiz bilan kiring.

Добавление комментария

Ismingiz:*
E-Mail:
Izoh:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Kodni kiriting: *