Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 27 февралда 1610-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси “Ўзстандарт” агентлигининг қарорлари билан «Бозорларда ва савдо шаҳобчаларида гўшт маҳсулотларини сотишга қўйиладиган талаблар тўғрисида Йўриқнома” (рўйхат рақами 1610, 2006 йил 10 август), ва ушбу йўриқномага киритилган ўзгартиришлар (рўйхат рақами 1610-1, 2013 йил 22 апрель) ўз кучини йўқотди.