Бошқармада йиғилиш бўлиб ўтди
Жорий йил 2 июль куни вилоят ветеринария бошқармасида вилоят ҳокими ўринбосари С.Bстамов раислигида вилоят ветеринария хизматига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши аҳволи таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда вилоят ветеринария хизмати томонидан ҳайвонларнинг юқумли ва юқумсиз касалликлари профилактикаси, озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигини таъминлаш, вилоят ҳудудини четдан ҳайвонларнинг юқумли касалликлари кириб келишидан муҳофаза қилиш ва бошқа долзарб вазифаларни бажариш юзасидан олиб бораётган ишлари атрофлича таҳлил қилинди,бу борада иккинчи ярим йилликда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Вилоят ҳокимлиги тавсияси ҳамда республика Давлат ветеринария қўмитасининг буйруғига асосан Джураев Икром Хайитович бошқарма бошлиғи лавозимига тайинланди.
Йиғилишда кўрилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.
Бошқарма ахборот хизмати