Адлия вазирлиги томонидан автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича «Автотест» МЧЖнинг монопол ҳуқуқларини бекор қилиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланмоқда. Бу ҳақдаги хабар идоранинг «Ҳуқуқий ахборот» телеграм-каналида пайдо бўлди.
Тарихига назар. Ўтган йил сентябрь ойида Вазирлар Маҳкамаси юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошқараётган ҳайдовчилар жорий йил 1 январдан бошлаб 2 йилда 1 марта мажбурий малака оширишини жорий этишни назарда тутадиган қарорни қабул қилди.
Корпоратив транспорт ҳайдовчиларини малакасини ошириш бўйича фаолиятни амалга оширишнинг мутлақ ҳуқуқи «Avtotest Report» МЧЖ ва устав фондида камида 51% улуш (акция) шу компанияга тегишли бўлган ташкилотларга тақдим этилган.
Ишлаб чиқилаётган лойиҳа билан жорий қилинган тартиб ўзгартирилади:
1) ҳайдовчиларни тайёрлаш ва малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи қонунчиликда белгиланган талабларга жавоб берадиган барча хўжалик юритувчи субъектларга берилади;
2) хусусан, даврий равишда ҳайдовчилик малакасини ошириш талаби фақат тижорат сифатида ташиш билан шуғулланувчи шахсларга нисбатан қолдирилади.
Манба: https://www.norma.uz сайти