0
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикасининг «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги
Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон
Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 ноябрдаги 479-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 107-модда) билан тасдиқланган Ветеринария фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ва Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Б.Т. Норқобилов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 28 июль,
590-сон
dle