Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг 2018 йил 1 августдаги “Деҳқон бозорлари, савдо нуқталари (обьектлари)даги ветеринария-санитария экспертиза лабораторияси тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 50-сонли қарори қабул қилинди (қарор иловаси).
Қарор билан бозорларда, савдо мажмуаларида ўсимликларга мансуб маҳсулотлар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ҳом ашёлари, гўшт, сут, тухум, балиқ ва асаларичилик маҳсулотларининг ветеринария-санитария экспертиза лабораторияси текширувларидан ўтказиш нормалари белгилаб берилди, ВСЭЛ фаолиятин ташкил этиш, жиҳозлаш, бино билан таъминлаш бўйича барча талаблар аниқ белгиланди.