Устоз отангдек улуғ!
Устоз ва мураббийлар ҳамма даврда ҳам жамиятнинг тараққиётини белгилашда асосий ўринни эгаллаган. Шу нуқтаи-назардан устоз ва мураббийларга жамият юксак эҳтиром билдиради, муҳим қадрият сифатида эъзозлайди.
Халқимизнинг "Устоз отангдек улуғ” деган нақлида ҳам устозларга бўлган самимий эҳтиром намоён. Бу аввало, ўзининг билим ва тажрибаси, истеъдод ва маҳорати, инсоний фазилатларини, кўз нури ва қалб қури, бутун борлиғини аямасдан, маърифат йўлида беминнат хизмат қиладиган устоз ва мураббийларимизга нисбатан халқимизнинг азалий ҳурмат ва эҳтиромининг намунасидир.
Халқимиз устозларни улуғлаб: "Устознинг умри мангу, чунки шогирдларнинг умри унга уланади” дейдилар.
Жорий йилда устоз ва мураббийларни жамиятдаги мавқеини янада юксалтириш борасида олиб борилаётган амалий ишлар соҳадаги янгича давр бошланди десак ҳеч ҳам муболаға бўлмайди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш ишларининг сифатини ҳамда педагог кадрларнинг ижтимоий мавқеини янада оширишга қаратилган тарихий қарори қабул қилинди.
Вилоят ветеринария соҳаси ходимлари ҳам мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга ҳамнафас тарзда қадам ташлашмоқда.
Ветеринария соҳасида ҳам кўп йиллаб меҳнат қилиб, кўплаб шогирдларни етиштирган устоз ва мураббйлар сероб. Ҳалқимизга хос анъанани давом эттирган ҳолда, 1 октябр “Устоз ва мураббийлар куни” муносабати билан соҳада меҳнат қилиб ёшга доир пенсияга чиққан, шунингдек меҳнат қилиб келаётган устозларни уларнинг байрами билан табриклаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб қувватлаш мақсадида вилоят ветеринария бошқармаси жамоаси томонидан ветеринария соҳасидаги азиз устозларни таклиф этиб, уларга эҳтиром билдириш учун маданий ва маърифий тадбир ташкил этилди.
Бир пиёла чой устида тадбир иштирокчилари билан ўтказилган вилоятда, қолаверса республикада ветеринария хизмати шаклланиши ва ривожланиши, чорвачилик хўжаликлари ва аҳолига кўрстилиб келинаётган ветеринария хизмати такомиллаштирилишига доир суҳбатлар барчага манзур бўлди ва катта қизиқиш билан тингланди.
Ҳар-хил даврларда юзага келган мураккаб эпизоотик вазиятлар, уларни бартараф этиш бўйича йиллар давомида орттирилган тажриба ҳозирги кўнда ҳам ўз долзарблигини йўқотмаганлиги қайд этилди.
Соҳа мураббийлари соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, киритилаётган инновациялардан мамнун эканликларини, аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш, чорвачиликни ривожлантиришда ветеринария хизмати ўз ўрнига ва салоҳиятига эга бўлиб келаётганлигини таъкидладилар.
Тадбир давомида устоз мураббйларга бошқарманинг Фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди.
Шу каби тадбирлар ёшларимизни кексаларга ва устозларга ҳурмат руҳида тарбиялашда ижобий аҳамият касб этади.
Бошқарма ахборот хизмати