» » » CВМИ ЖАМОАСИ ЛАТВИЯ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИДА БЎЛДИ

 
 
 

CВМИ ЖАМОАСИ ЛАТВИЯ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИДА БЎЛДИ

Muallif: info dan 10-03-2020, 12:34, qaradi: 1255

0

CВМИ ЖАМОАСИ ЛАТВИЯ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИДА БЎЛДИСАМАРҚАНД ВЕТЕРИНАРИЯ МЕДИЦИНАСИ ИНСТИТУТИ ЖАМОАСИ ЛАТВИЯ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИДА БЎЛДИ

 

        Латвия Республикаси Қишлоқ хўжалик вазири Янис Дуклавс таклифига биноан, қўмитанинг Самарқанд ветеринария медицинаси институти раҳбарияти Латвияга ташриф буюрди. Латвия қишлоқ хўжалиги вазирлигида бўлиб ўтган музокараларда вазир жаноблари 2017 йилда Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи ёрқин таассуротларга бой бўлганини таъкидлаб, аграр соҳадаги ўзгариш ва имкониятларни юксак баҳолашини эътироф этиб ўтди
         Мамлакатимиздаги экспорт ва импорт салоҳияти юқори даражада эканлигини тан олишини билдираркан, Латвияда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини Ўзбекистонга, Ўзбекистоннинг озиқ-овқат ва фармацевтика воситаларини Латвияга экспорт қилиш борасидаги ишлар айни кунда келишув ва битимлар асосида амалга оширилаётгани ҳамда бундан ҳар икки мамлакат манфаатдор эканлигини таъкидлади.CВМИ ЖАМОАСИ ЛАТВИЯ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИДА БЎЛДИ
          Мулоқот давомида томонлар ташрифдан кўзланган мақсад ва вазифаларнинг иккала мамлакатлар учун фойдали жиҳатларига ҳам алоҳида эътибор қаратди.
          Шунингдек, таълим муассасалари ўртасидаги қўшма дастурлар, “Бир плюс бир” ва “Икки плюс икки” каби дастурларнинг аҳамияти муҳокамалар марказида бўлди. Табиий, экологик тоза қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланувчи мамлакатлар учун, бу маҳсулотларни қайта ишлаш ва қадоқлаш, шунингдек, ҳорижга экспорт қилиш борасидаги ҳамкорлик яхши натижа бериши, бу жараёнда қўшма факультетлар ташкил этиб, кучларни бирлаштириш мақсадга мувофиқлиги эътироф этилди.
          Жорий йилда Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилаётган “Ўзбекистон – Латвия” аграр форуми бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Манба: vetgov.uz  сайти

dle

Kategoriya: Ташкилот хакида » Янгиликлар

Hurmatli mehmon, siz saytga ro'yxatdan o'tmagan foydalanuvchi sifatida kirdingiz..
Sizga tavsiya qilamiz ro'yxatdan o'tish yoki saytga ismingiz bilan kiring.

Добавление комментария

Ismingiz:*
E-Mail:
Izoh:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Kodni kiriting: *