» » » ХАТИРЧИДА ҲАМ ЧОРВАЧИЛИК ТАРМОҚЛАРИ РИВОЖЛАНИБ БОРМОҚДА

 
 
 

ХАТИРЧИДА ҲАМ ЧОРВАЧИЛИК ТАРМОҚЛАРИ РИВОЖЛАНИБ БОРМОҚДА

Muallif: info dan 9-09-2020, 09:35, qaradi: 1490

0

   ХАТИРЧИДА ҲАМ ЧОРВАЧИЛИК ТАРМОҚЛАРИ РИВОЖЛАНИБ БОРМОҚДАЗарафшон дарёсининг ўнг қирғоғида жойлашган Хатирчи тумани аҳоли сони жиҳатидан Навоий вилоятининг энг йирик туманларидан ҳисобланади.

     Вилоятниинг ушбу худудида жойлашган серҳосил ерлар туманда деҳқончилик билан бир қаторда чорвачилик тармоғини ривожлантиришга ҳам мустаҳкам замин яратмоқда.

     Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4254-сон Қарори ижроси доирасида туманнинг тоғли худудларидаги яйловларда қўйчилик ва эчкичилик тармоғи тобора ривожланиб бормоқда.

     Чорвачилик соҳасида қатор лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида айни пайтда туманда парваришланаётган йирик шохли моллар 133700 бошни, майда шохли моллар 228200 бошни, паррандалар 641427 бошни ташкил этмоқда. Натижада жорий йилнинг ўтган даври мобайнида туманда 17704 тонна гўшт, 71784 тонна сут, 55 млн 514 минг дона тухум ишлаб чиқарилиб, элимиз дастурхонига туҳфа этилди.

Таъкидлаш жоиз, худудда балиқчилик, қуёнчилик ва куркачилик йўналишларини ҳам ривожлантириш орқали аҳоли учун янги иш ўринлари яратилишига эришилмоқда.
     Шу билан бир қаторда мавжуд чорвачилик хўжаликлари ва аҳоли хонадонларидаги чорва молларига доимий равишда Давлат ветеринария хизмати кўрсатиб келинмоқда.  

     Ҳозирда тумандаги мавжуд 18 та ветеринария участкалари томонидан профилактик тадбирлар белгиланган режа асосида ташкил этилмоқда. Ўтган ой мобайнида худуддаги 56958 бош йирик шохли мол, 44150 бош майда шохли мол, 623 бош от ва 1794 бош эшак куйдирги касаллигига қарши профилактик эмланди.

     73750 бош йирик шохли мол, 94 900 бош майда шохли мол оқсил касаллигига, 38900 бош йирик шохли мол қорасон касаллигига, 74600 бош йирик шохли мол нодуляр дерматит касаллигига, 43000 бош майда шохли мол чечак касаллигига ҳамда 13331бош итни қутуриш касаллигига қарши профилактик эмлаш тадбирлари олиб борилди.
     29904 бош йирик шохли мол бруцеллёз касаллигига, 5576 бош майда шохли мол ҳамда 257 бош ит диагностик текширилди.

     Жами 2110 та чорвачилик мажмуаларида дезинфекция, 1443 биноларда дезинсекция тадбирлари ўтказилди.

123145 бош йирик шохли мол, 115321 бош майда шохли молда Қрим-Конго геморрагик иситма ва бошқа паразитар касалликларга қарши профилактик ишлов берилди.

    Шунингдек, ҳозирда чорва моллари наслини яхшилаш мақсадида туманда 23 та сунъий уруғлантириш шахобчалари фаолият олиб бормоқда. Мутахассислар томонидан шу кунга қадар 20665 бош сигир ва ғунажин сунъий уруғлантирилди.

   ХАТИРЧИДА ҲАМ ЧОРВАЧИЛИК ТАРМОҚЛАРИ РИВОЖЛАНИБ БОРМОҚДА  Самарали ветеринария хизматини ташкил этиш мақсадида барча ветеринария участкалари мутахассисларига қўмита томонидан велосипедлар тақдим этилди ва дьюар идишлар, термосумкалар, хирургик ва акушерлик тўпламлари билан таъминланди.  

Соҳада тинимсиз меҳнат қилиб, самарали натижаларга эришаётган мутахассисларга замонавий совутгичлар совға тариқасида топширилди.

 

Манба:http://vetgov.uz/uz сайти

dle

Kategoriya: Ташкилот хакида » Янгиликлар

Hurmatli mehmon, siz saytga ro'yxatdan o'tmagan foydalanuvchi sifatida kirdingiz..
Sizga tavsiya qilamiz ro'yxatdan o'tish yoki saytga ismingiz bilan kiring.

Добавление комментария

Ismingiz:*
E-Mail:
Izoh:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Kodni kiriting: *