Ҳозирда мамлакатимизда чорвачилик тармоқларини ривожлантириш билан бир қаторда қорамоллар наслини яхшилашга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4254-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида худудларда кўплаб янги лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Мазкур қарор ижроси доирасида Навоий вилоятининг Нурота тумани “Мустақиллик” маҳалласидаги “Шерзод Нур томорқа хизмати” МЧЖга Франциядан 66 бош голштин зотли қорамоллар олиб келиниб, парвариш қилинмоқда.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, голштин қорамоллари сут йўналишидаги энг маҳсулдор қорамол зоти ҳисобланади. Мазкур зот қорамоллардан кунига 20 литрдан 45 литргача сут соғиб олиш мумкин. Ҳозирда голштин зотли сигирлар ўртача ёғлилик ва сут маҳсулдорлиги бўйича дунёда биринчи ўринда туради.
Манба:http://vetgov.uz/uz