Навоий вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида “Иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этишнинг меъёрий-услубий асослари” мавзусида ўқув амалий семинари бўлиб ўтди.
Таркибий бўлинмалар ва тизим ташкилотларининг ижро интизоми ва жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича масъул ходимлари иштирок этган семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–6166-сонли Фармони ижросини ташкил этиш, иш юритишда ахборот-комимуникация технологияларидан кенг фойдаланиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда очиқлик ва шаффофликни янада кенгроқ таъминлаш бўйича малакали мутахассислар томонидан атрофлича тушунчалар берилди.
Ўқув амалий семинарида орттирилган билим ва тажриба соҳада ижро интизомини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Бошқарма ахборот хизмати