“Адизбобо” фермер хўжалигида Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси
Б.Норқобилов иштирокида ўқув-амалий семинари ўтказилди.
Тадбиркорларни, чорвачилик хўжаликлари раҳбар ва мутахассиларини ҳамда соҳага хизмат кўрсатувчи мутахассиларни чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик озуқа базасини кенгайтириш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича илмий асосланган усуллар ва интенсив технологияларни кенг жорий этишга чорлаш, давлатимиз раҳбари томонидан чорвачилик соҳасига берилган имтиёз ва яратилаётган имкониятлар билан таништириш, чорва моллари (шу жумладан паррандалар, балиқ, асалари ва бошқалар) нинг касалликларини келиб чиқишининг олдини олиш, тезкор ва ишончли ташхислаш усулларини ўзлаштириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 мартдаги “Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-5017-сон қарорида белгилаб берилган вазифалар, чорвачилик соҳасига берилаётган имтиёзлар тўғрисида тадбиркорларни, чорвачилик хўжаликлари раҳбар ва мутахассиларини ҳамда соҳага хизмат кўрсатувчи мутахассиларга тушунтириш мақсадида Жорий йил 8 апрель куни соат 10-00 да Қизилтепа тумани “Адизбобо” фермер хўжалигида Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б.Норқобилов иштирокида ўқув-амалий семинари ўтказилди.
Семинарга чоравачилик (қорамолчилик, қўйчилик, балиқчилик, асаларичилик, паррандачилик) фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассилари, масъул ташкилот ва корхоналар раҳбарлари таклиф этилди.
Бошқарма ахборот хизмати