Тиббиёт инсонни, ветеринария инсониятни даволайди!
Ишонч телефонлари
79-221-01-99
79-221-02-84
Манзил:
Навоий шаҳри, Имом Ал-Бухорий кўчаси 3 a -уй.
НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БОШҚАРМАСИ
Ташкилотининг расмий веб-сайти

    Таҳлилий ахборотнома

    Навоий вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича
    2021 йил биринчи ярим йилликда жами 26 та мурожаатлар келиб тушган ҳаммаси назоратга олинган ва 26 таси ҳам кўриб чиқилган. Мурожаат муаллифларини 12 тасига тушунтириш берилган, 14 таси қаноатлантирилган. Бошқармага, Томди ва Кармана туман Халқ қабулхоналаридан 3 та мурожаатлар келиб тушган
    Томди тумани бўйича 1 таси ижобий ҳал қилинган 2 тасига тушунтириш берилган.

    Жами 26 та мурожаатлардан 25 таси ёзма, 1 таси оғзаки мурожаатлар, шулардан 19 таси жисмоний шахслардан ва 7 та юридик шахслардан тушган мурожаат.

    Ушбу мурожаатлар бошқарма ва туманлар кесимида таққосланганида қуйидагича бўлиб:

    Кармана туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида 8 та мурожаатлар рўйхатга олиниб, шундан 3 таси юридик шахслардан бошқа масалаларда тушган бўлиб барчаси ижобий ҳал қилинган, 5 та жисмоний шахслардан тушган ёзма мурожаат 4 тасига тушунтириш берилган, шулардан 1 таси Халқ қабулхонаси орқали келиб тушган.

    Кармана туманида бўлимда ишловчи ходима Г.Мадалиеванинг ёзма мурожаати биринчи бор ишни талаб қилган жойидан бўш иш ўрни мавжуд эмаслиги тушунтириш берилган, айнан худди шу мазмундаги мурожаат кейинги ойда такрорий берилган ва ижобий ҳал қилинган.

    Хатирчи туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида 5 та рўйхатга олиниб, шундан 3 таси юридик шахслардан ва
    2 та жисмоний шахслардан бошқа сабаблар билан тушган ёзма мурожаатлар ўрганилиб ижобий ҳал қилинган.

    Қизилтепа туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида 1 та жисмоний шахсдан иш ҳақи масаласида тушган ёзма мурожаатлар қабул қилинган, ўрганилиб тушунтириш берилган.

    Навбахор туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида 3 та жисмоний шахслардан бошқа сабаблар билан тушган ёзма мурожаатлар қабул қилинган, 1 тасига тушунтириш берилган, 2 таси ўрганилиб ижобий ҳал қилинган.

    Томди туманида Халқ Қабулхонаси орқали 1 та жисмоний шахслардан ишга жойлашиш масаласида тушган ёзма мурожаат қабул қилинган, ўрганилиб ижобий ҳал қилинган.

    Зарафшон шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида 1 та юридик шахслардан бошқа сабаблар билан тушган ёзма мурожаат қабул қилинган, ўрганилиб ижобий ҳал қилинган.

    Вилоят ҲКТваООМХД марказида 3 та жисмоний шахслардан ишга жойлашиш масаласида тушган ёзма мурожаатлар қабул қилинган, ўрганилиб бўш иш ўрни бўлмаганлиги сабабли уларга тушунтириш берилган.

    Бошқармада 4 та жисмоний шахслардан тушган мурожаатлар рўйхатга олиниб, шулардан 1 таси Халқ қабулхонаси орқали бошқа масалалардаги мурожаат ўрганилиб, тушунтириш берилган, 1 та мурожаат бўйича ижобий ҳал қилинган,1 та жисмоний шахсдан иш билан таъминлаш масаласидаги оғзаки мурожаати ўрганилиб, тушунтириш берилган, шунингдек 1 та бошқа масалада тушган ёзма мурожаат ўрганилиб тушунтириш берилган.

    Шунингдек жорий йилнинг ўтган даврида 26 та сайёр қабуллар ўтказилган ва режага асосан 8 та тумандаги ҳудудий бўлинмаларда ўрганишлар ўтказилди.

    Аризаларни ўрганиш натижаларига кўра Навбахор тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимидан 2 та мурожаатлар бўйича 4 та ходимга “Хайфсан” интизомий жазоси қўлланилган.

    Ишонч телефони орқали Бошқармага 1 та ўғлини иш билан таъминлаш масаласидаги оғзаки мурожаат қабул қилинган ва фуқарога ўрганилиб, тушунтириш берилган.

    Бошқарма томонидан мурожаатлар сони ўтган йилга нисбатан
    (39-26) 13 тага ҳамда Қўмитадан ва бошқа ташкилотлардан тушган мурожаатлар сони (40-26) 14тага камайган.(ўтган йили 40 та бўлиб,22 таси Қўмитадан ва 18 таси ҳокимияти ва бошқа ташкилотлардан
    -2021 йилда 26 та мурожаат ижро учун келиб тушган, шулардан
    20 таси Қўмитадан ва 6 таси ҳокимият ва бошқа ташкилотлардан).

    Ушбу мурожаатлар ҳудудлар кесимида кўриб чиқилганида

     

    Қўмитадан тушган мурожаатлар:

    Кармана  4 та, Навбахор 2 та ва Хатирчи 3 тага кўпайган

     

     

    Жисмоний ва юридик шахсларнингмурожаатлари бўйича бош мутахассис                            О.Кушимов

    Таҳлилий ахборотнома

    Таҳлилий ахборотнома

    Тахлилий ахборотнома  ...

    Навоий вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасига ...

    Навоий вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасига ...

    Навоий вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасига 2020 йил иккинчи ярим йилликда Жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган мурожаатлар билан ишлар борасида амалга оширилган ишлар юзасидан  ...

    Таҳлилий ахборотнома

    Таҳлилий ахборотнома

    2020 йил 12-ойликда Жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган мурожаатлар билан ишлар борасида амалга оширилган ишлар юзасидан   Таҳлилий ахборотнома...

    Таҳлилий ахборот

    Таҳлилий ахборот

    2020 йил 1-ярим йиллигида мурожаатлар билан ишлаш бўйича ахборот...

    мурожаатлар бўйича таҳлилий ахборот

    мурожаатлар бўйича таҳлилий ахборот

    Мурожаатлар билан ишлаш доиймий назоратда!...

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БОШҚАРМАСИ
Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVOIVET.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!