Хусусан, бу борада Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида ҳам вилоят семинари ташкил этилди
Тумандаги “Навоий асл чорваси” фермер хўжалигида бўлиб ўтган тадбирда қўмита раҳбарияти, чорвадор-фермерлар ва чорва маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарлари иштирок этди.
Семинарда “Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарорининг жойлардаги ижроси ва унда белгилаб берилган муҳим вазифалар юзасидан фикр алмашилди.
Manba: @VeterinariansUzbekistan