1990 йил 20 июнь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Олий Совети иккинчи сессиясида Давлат суверенитети тўғрисидаги декларация қабул қилинган.
Ўн икки банддан иборат ҳужжатда ўзбек халқининг давлат қурилишидаги тарихий тажрибаси ва бой анъаналаридан келиб чиқиб, ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи мавжудлиги, ҳар бир кишининг фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш олий мақсад экани таъкидланган. Ўзбекистон халқининг келажаги учун тарихий масъулиятни чуқур ҳис этган ҳолда, халқаро ҳуқуқ қоидаларига, умумбашарий қадриятларга ва демократия тамойилига асосланиб, Ўзбекистоннинг Давлат суверенитети эълон қилинган.
Декларация Мустақил Ўзбекистоннинг шаклланиши ва ривожланишида муҳим аҳамият касб этган.
Манба: ЎзА сайти