» » » Тараққиётни малакали кадрлар белгилайди

 
 
 

Тараққиётни малакали кадрлар белгилайди

Muallif: info dan 8-08-2022, 09:01, qaradi: 599

0

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик мамлакат иқтисодиётининг етакчи тармоғи саналиб, статистик маълумотларга кўра, тизимда 3,6 миллион киши, яъни иқтисодиётда банд бўлганларнинг 27 фоизи ишлайди.

        Иқтисодиётнинг “драйвер”и бўлган мазкур соҳалар ривожи мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий барқарорлигини таъминлашнинг муҳим шартларидан биридир. 

       Соҳани ривожлантириш аввало, мутахассис кадрлар тайёрлаш билан амалга оширилади. Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 31 мартдаги қарори асосида Самарқанд ветеринария медицинаси институти негизида Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ташкил этилди. 

       Университет ветеринария медицинаси, ветеринария ва санитария экспертизаси, ветеринария диагностикаси ва лаборатория ишлари, ветеринария фармацевтикаси, зооинженерия, ветеринария биотехнологияси, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш технологияси йўналишларида кадрлар тайёрловчи таянч давлат олий таълим муассасаси сифатида қайтадан ташкил этилди. 

       Халқаро таълим стандартларига асосланган илғор педагогик технологиялар асосида ўқув жараёнини амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтириш, ўқув дастурлари ва инновацион ўқув-услубий материалларни кенг жорий этиш, ветеринария клиникаси, ўқув ва илмий лаборатория, ўқув-тажриба хўжалиги, ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналарида назарий билим ҳамда амалиётнинг уйғунлигини таъминлаш учун зарур шароитлар яратиш асосий мақсад ва вазифалар сифатида белгилаб олинди. Ўтган уч ой мобайнида янги ташкил этилган университетнинг биринчи стратегик йўналишлари амалиётга жорий этилди. 

        Кейинги тўрт 4 йилда бизни ўйлантираётган энг асосий муаммолардан бири – соҳадаги йирик ишлаб чиқариш корхоналари билан яқинлашиш эди. Бугун давлатга қарашли ва хусусий корхоналар, катта хўжаликлар билан яқин ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйдик, шартномалар туздик. Айни дамда бу шартномалардан даромад оладиган даражага келяпмиз.

         Энг муҳими, ишлаб чиқаришда банд бўлган мутахассислар университет ўқув режасини, ишчи дастурларни тузишда бевосита иштирок этмоқда ва бу борада бизга кўмаклашяпти. 

        Мисол учун, тўрт йил аввал талабаларнинг амалиёт машғулотлари учун ажратилган дарс соатларнинг ҳаммаси профессор-ўқитувчилар зиммасига юклатиларди. Икки йилдан бери ушбу соатларнинг 10-15 фоизи амалиётдаги мутахассислар берилмоқда. Яқин орада бу кўрсаткични 60 фоизга етказишни режалаштирганмиз. 

           Олий таълим муассасаларида ўқишни якунлаб, мустақил иш бошлаётган ҳар бир битирувчида “Биринчи иш куни самарадорлиги” деган тушунча бор. Бунду кунлик, ҳафталик ишларини режалаштириб, шароитга тез мослашиб олиш назарда тутилади. 
          Бизда илгари битирувчилар диплом олгандан кейин ҳаёти қандай кечиши кўпчиликни унчалик ҳам қизиқтирмасди.  Қаерда ишлаши, нима фаолият билан шуғулланиши ёш мутахассиснинг ўзигагина тегишли бўлган муаммо саналарди. 

         Университетда икки йилдан буён битирувчилар учун иш берувчилар иштирокида меҳнат ярмаркалари ташкил этиляпти. Битирувчиларимиз иш берувчилар билан шу ернинг ўзида шартнома тузишяпти. Ва албатта, бу ишларнинг мониторинги олиб борилади. 

Иш берувчилар бизга мурожаат қилишади, ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришади. Шу асосида биз талабаларни қандай ўқитишимиз, нималарни ўргатишимиз ва қанақа мутахассислар тайёрлаб беришимиз кераклиги ҳақида янада аниқ тасаввурга эга бўламиз. 

        Сўнгги йилларда ҳалқаро миқиёсда олиб бораётган ишларимиз ҳам ўз самарасини бермоқда. Ҳозирда хорижлик ҳамкор олий таълим муассасалари сони 100 тадан ошди. Талабаларимиз ўзлари истаган чет тилларини ўрганиб, ҳамкорларимиз – Германия, Португалия, Япония, АҚШ, Корея ва бошқа ривожланган мамлакатлардаги турдош олий ўқум юртларида ўқишни имкониятига эга бўлмоқда. 

Бугунги кунда аҳоли эҳтиёжини қондириш мақсадида юртимизга чет элдан катта миқдорда гўшт ва бошқа маҳсулотлар экспорт қилинади. Масалан, гўшт ва гўшт маҳсулотлари. Лекин олдимизга қўйилган вазифаларни амалга ошира олсак, яқин келажакда Ўзбекистоннинг сифатли гўшт маҳсулотларини бутун дунёга импорт қилиш мумкин. Бу мақсад учун бизда имконият ҳам, салоҳият ҳам етарли.

Мутахассисларни шу мақсадда тайёрламоқдамиз. Бозордаги энг қиммат ва сифатли “Мрамор” категорияли гўшт қандай етиштирилади? Бу маҳсулотни тайёрлаш учун ҳайвонни қандай боқиш, озиқлантириш ва парваришлаш технологиясини билишимиз керак. Фермалар ва хўжаликларда боқиладиган қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг озиқ-овқат рационини тўғри ташкил қилиш ҳам сифатли гўшт етиштиришнинг асосий шартларидан биридир.

Йирик шоҳли қорамолларни оладиган бўлсак, гўшт учун боқиладиганининг рациони бошқа ва аксинча, сут учун боқиладиганинг рациони бутунлай бошқача бўлади. 
         Ветеринария соҳасида таълим жараёнларининг бевосита амалиёт билан уйғунликда ташкил этилишини, илм-фан ва технологиялар интеграциясини таъминлаш мақсадида университет ҳузурида айни кунда хўжалик ҳисобида фаолият юритувчи Ветеринария клиникаси ва касалликлар диагностикаси технопарки қурилиши бошланди.
         Янги ўқув йилидан университетда 13 та янги таълим йўналиши очилади. Жумладан, қишлоқ хўжалик ҳайвонларини тўйимли ва сифатли озуқа билан таъминлаш мақсадида эндиликда ўсимликшунослик, ем-хашак агрономияси, чўл ўсимликларини ўрганиш йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрланади. Чорвачилик соҳаси учун бухгалтер ва иқтисодчиларни ҳам ўзимиз тайёрлаяпмиз. 

       Биотехнология мамлакатимиз учун нисбатан янги соҳа. Ўсимликшунослик биотехнологияси, ветеринария биотехнологияси, ишлаб чиқаришда озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлаш биотехнологиялари бўйича мутахассислар ўқитилмоқда. 
         Университет шаклан кўп тармоқли олий таълим муассасаси ҳисобланади. Моддий-техник базамиз етарли, имкониятлар бор, ўқув ва илмий лабораториялар талаб даражасида фаолият кўрсатмоқда. 

        Бу йил университет ўзининг биринчи қалдирғочлари – 600 нафардан зиёд битирувчиларини мустақил ҳаёт томон йўллади. 

          Уларни ишга жойлаш бўйича дастлабки ишга тақсимлаш 90 фоиз амалга оширилди. 
       Битирувчиларимиз асосан республика ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси тизимидаги ташкилотлар, чорва ҳайвонларига ташхис қўйиш ва озиқ-овқат хавфсизлиги лабораториялари, чорвачиликка ихтисослашган кластерлар, хусусий ветеринария хизмати идораларида, фермер ва дехқон хўжаликлари ва кластерларда ишга жойлашмоқда. 

         Самарқандда қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик соҳасида 90 йиллик мактаб бор. Бугунги кунда ана шу мактабнинг йирик вакиллари ва уларнинг шогирдлари Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетида фаолият кўрсатмоқда. Янги методологиялар ва янги технологиялар билан биз яқин йилларда топ - 1000 ликка киришни режалаштирганмиз.

Худайназар Юнусов,
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ректори, профессор                                                                                   Манба: uza.uz сайти

dle

Kategoriya: Ташкилот хакида » Янгиликлар

Hurmatli mehmon, siz saytga ro'yxatdan o'tmagan foydalanuvchi sifatida kirdingiz..
Sizga tavsiya qilamiz ro'yxatdan o'tish yoki saytga ismingiz bilan kiring.

Добавление комментария

Ismingiz:*
E-Mail:
Izoh:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Kodni kiriting: *