Хатирчи тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан ҳайвонларнинг куйдирги касаллигининг келиб чиқишини олдини олиш ва қарши курашиш бўйича ўтказиладиган тадбирлар режаси тузилган ва тадбирлар режасига асосан қуйидаги ишлар амалга оширилган:
Жорий йилнинг 1-август ҳолатига кўра, куйдирги касаллигига қарши жами 114 минг 700 бош йирик шохли моллар, 87 минг 916 бош майда шохли моллар, 1400 бош отлар, 1342 бош эшаклар профилактик эмланди.
Туманда 83 та чорвачилик субеъктлари мавжуд бўлиб шу жумладан, 25 та қорамолчилик хўжаликларида 2 минг 565 бош йирик шохли, 53 та қуй-эчкичилик хўжаликларида 17 минг 427 бош майда шохли, 5 та паррандачилик хўжаликларида 320 минг бош паррандалар парвариш қилинмоқда.
Туманда бугунги кун ҳолати буйича 155 минг 888 бош йирик шохли, шундан сигирлар 70 минг 401 бош, 252 минг 972 бош майда шохли моллар, 2 минг 168 бош от, 773 минг 734 бош паррандалар мавжуд.
Жорий йилнинг 14 август куни Аҳол ва чорва ҳайвонлари ўртасида куйдирги касаллигини тарқалишини олдини олиш бўйича туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими, туман ФВБ, туман СЭО ва ЖС бўлими ходимлари билан тумандаги “Истиқлол-10 йиллиги” чорвачилик хўжалигида чорва ҳайвонлари ўртасида куйдирги касаллигини тарқалишини олдини олиш бўйича ўқув –амалий семинар бўлиб ўтди.