Тиббиёт инсонни, ветеринария инсониятни даволайди!
Ишонч телефонлари
(0-436) 225 58 96
(0-436) 225 58 29
Манзил:
Навоий шаҳри, Б.Равшанов кўчаси 3 a -уй.

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ

Ташкилотининг расмий веб-сайти

    Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби

    Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартибиМазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 июлдаги 195-сон «Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга, ногиронликни ва касбий меҳнатга лаёқат йўқотилиши даражасини аниқлашга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартибини белгилайди.

    Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси шахсни ишдан озод қилиш, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси ёки ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўлаш учун асос бўладиган ҳамда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик билан кечадиган касалланишнинг ҳисоби юритиладиган ҳужжат ҳисобланади.

    Фуқароларнинг касаллиги, шикастланганлиги, ҳомиладорлиги, туққанлиги, оиланинг бетоб аъзосини парваришлаганлиги, протез қўйдирганлиги, санаторий-курортда даволанганлиги, шунингдек соғлиғи ҳолатига кўра бошқа ишга ўтказиш учун ва карантин туфайли меҳнатга вақтинча лаёқатсизлигини экспертиза қилиш натижаларига кўра аниқланган меҳнатга вақтинча лаёқатсизлиги меҳнатга лаёқатсизлик варақаси билан тасдиқланади.

    Меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномаси шахсни ишдан (ўқишдан) озод қилиш учун асос бўладиган ҳамда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик билан кечадиган касалланишнинг ҳисоби юритиладиган ҳужжат ҳисобланади.

    Қуйидагилар меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномаси билан тасдиқланади:

    ўқувчи, талаба, магистрант, клиник ординатор ва катта илмий ходим-изланувчиларнинг ўқишга вақтинча лаёқатсизлиги;

    алкоголга қарамлик натижасидаги касалликлар ва жароҳатлар, шунингдек мастлик натижасида олинган жароҳатлар;

    ходимларни даврий профилактик тиббий кўрикдан ўтказилганлиги;

    ҳарбий хизматга чақирилувчиларни амбулатория ёки стационар шароитда тиббий кўрикдан ўтказилганлиги;

    касалликнинг келиб чиқиши касб билан боғлиқлигини аниқлаш юзасидан текширув ўтказилганлиги;

    айбланувчи ёки судланувчининг суд ажрими билан тиббий муассасага жойлаштирилганлиги;

    амбулатория шароитида ўн тўрт ёшга тўлмаган боланинг парваришга муҳтожлик даври ўн тўрт календарь кундан ошганлиги.

     

    Menatga-laeatsizlik-varaasi-berish.doc [ b] (юклаб олинган: 14)

     

    Бошқарма юридик хизмати Низоми

    Бошқарма юридик хизмати Низоми

    ДАВЛАТ ВА ХЎЖАЛИК БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИ, МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИ, ДАВЛАТ КОРХОНАЛАРИ, МУАССАСАЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ҲУҚУҚИЙ ТАЪМИНЛАШ ДАРАЖАСИНИ ЯНАДА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ...

    Эмламалардан фойдаланиш тартиби янада такомиллаштирилди

    Эмламалардан фойдаланиш тартиби янада такомиллаштирилди

    Республика Давлат ветеринария Бош бошқармасининг буйруғи билан “Эмламалар билан ишлашдан олдин махсус инструктаж ўтказиш бўйича ЙЎРИҚНОМА” тасдиқланди.  ...

    Кўп бериладиган саволларга жавоблар

    Кўп бериладиган саволларга жавоблар

    17.06.2014 й. Саволларга вилоят давлат ветеринария бошқармаси мутахассилари жавоб беради...

    Меҳнат Кодекси

    Меҳнат Кодекси

    Меҳнатга оид муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасида меҳнатга оид муносабатлар меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, жамоа келишувлари, шунингдек жамоа...

    ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

    ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ "АҲОЛИНИ СИЛ КАСАЛЛИГИДАН МУҲОФАЗА ...

    Ушбу Қонун сил касаллигининг олдини олишга қаратилган ижтимоий, тиббий, санитария-гигиенага оид, эпидемияга қарши ва бошқа чора-тадбирларни амалга оширишнинг, шунингдек сил касаллигига чалинган беморларни...

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ
Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVOIVET.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!