Тиббиёт инсонни, ветеринария инсониятни даволайди!
Ишонч телефонлари
(+99879) 225 58 96
(+99879) 225 58 29
Манзил:
Навоий шаҳри, Имом Ал-Бухорий кўчаси 3 a -уй.

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ

Ташкилотининг расмий веб-сайти

    Гўшт ва гўшт маҳсулотларининг хавфсизлиги таъминланади

                 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 январдаги 36-сонли қарори билан  “Гўшт ва гўшт маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент”  тасдиқланди.

                 "Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, гўшт ва гўшт маҳсулотлари хавфсизлигига қўйиладиган ягона талабларни белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилди:

               1. Гўшт ва гўшт маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент ҳамда уни жорий этиш схемаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқланди.

             Гўшт ва гўшт маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент у расмий эълон қилинган кундан бошлаб ўн саккиз ой ўтгач амалга киритилади.

                2. "Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ техник регламентлар амалга киритилгач, стандартлаштириш бўйича уларда кўрсатилган маҳсулотлар ва хизматларга доир илгари қабул қилинган норматив ҳужжатлар мажбурийлик хусусиятини йўқотиши ва белгиланган тартибда қўлланилишида ихтиёрийлик касб этиши маълумот учун қабул қилинди.

               3. "Ўзстандарт" агентлиги ваколатли давлат органлари билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган Умумий техник регламент амалга киритилган кундан бошлаб гўшт ва гўшт маҳсулотларини стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни қўллашда мажбурийлик хусусиятини бекор қилиш ва ихтиёрийликни таъминлаш юзасидан белгиланган тартибда чора-тадбирлар кўради.

              4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК, "Ўзстандарт" агентлиги Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда тасдиқланган Умумий техник регламентнинг мақсадлари, мазмуни ва уни қўллаш тартиби тўғрисида аҳоли, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тадбиркорлик фаолияти субъектлари кенг хабардор қилинишини таъминлайдилар.

                5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т.Мирзаев, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ бошқаруви раиси Н.С.Отажонов, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК бошқаруви раиси Т.А.Жалилов ҳамда "Ўзстандарт" агентлиги бош директори А.У.Каримов зиммасига юкланди.

    “Гўшт ва гўшт маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент”  матни билан сайтнинг "Меъёрий ҳужжатлар" -"Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари" қисмида танишишингиз мумкин.

     

    Манба: http://kun.uz

    Ветеринария медицинаси институти ташкил этилади

    Ветеринария медицинаси институти ташкил этилади

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2017 йил 13 декабрдаги ПҚ-3432-сон қарори...

    Ветеринария дори воситалари ва озуқа қўшимчаларининг хавфсизлиг ...

    Ветеринария дори воситалари ва озуқа қўшимчаларининг хавфсизлиг ...

    Ветеринария дори воситалари ва озуқа қўшимчаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланди...

    Бошқарма юридик хизмати Низоми

    Бошқарма юридик хизмати Низоми

    ДАВЛАТ ВА ХЎЖАЛИК БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИ, МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИ, ДАВЛАТ КОРХОНАЛАРИ, МУАССАСАЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ҲУҚУҚИЙ ТАЪМИНЛАШ ДАРАЖАСИНИ ЯНАДА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ...

    Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 28 сентябрдаги 379-сонли қарори

    Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 28 сентябрдаги 379-сонли қарори

    РЕСПУБЛИКА АҲОЛИСИНИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ҲАЙВОНЛАРИДА УЧРАЙДИГАН ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДАН МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ҲАМДА ГЎШТ ВА СУТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ВА СОТИШ ЧОҒИДА...

    Гўшт ва гўшт маҳсулотларини ветеринария санитария экспертизасидае ўтк ...

    Гўшт ва гўшт маҳсулотларини ветеринария санитария экспертизасидае ўтк ...

    Гўшт ва гўшт маҳсулотларини ветеринария-санитария экспертизасидан ўтказиш Қоидалари Ўзбекистон Республикасининг «Ветеринария тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993...

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ
Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVOIVET.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!