Тиббиёт инсонни, ветеринария инсониятни даволайди!
Ишонч телефонлари
79-221-01-99
79-221-02-84
Манзил:
Навоий шаҳри, Имом Ал-Бухорий кўчаси 3 a -уй.
НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БОШҚАРМАСИ
Ташкилотининг расмий веб-сайти

    Сунъий уруғлантириш-кони фойда.

         Маълумки, сигирларни сунъий қочириш зотни яхшилашнинг энг қулай усулидир. Маҳаллий молларни  сунъий уруғлантириш орқали ундан олинган  авлодни ҳам фақат наслли моллар уруғи билан уруғлантириб бориш орқали молларнинг зотини яхўилашга эришилиши илмий изланишлар натижасида тасдиқланган.Шунингдек сунъий уруғлантириш орқали маҳаллий  моллардан олинган  зотли моллар иқлим шароитларига адаптация қилиш талаб этилмайди, касалликларга чидамли бўлади.

              Сунъий уруғлантириш-кони фойда. Чорва моллари асосан икки хил – табиий ва суниъй усулда қочирилади. Табиий усул яна иккига: эркин ҳолда (ёки подада) ва қўлда қочиришга бўлинади. Эркин ҳолда ёки подада қочириш анча тартибсиз бўлади. Молларнинг уруғлантирилиши бўйича ҳисоб-китоб ишлари олиб бориш имконияти бўлмайди. Ҳар-хил жинсий йўл билан ўтадиган касалликлар, шу жумладан бруцеллез, вибриоз ва бошқа ўта хавфли юқумли касалликлар тарқалиши хавфи юқори бўлади.

                Бу усул асосан моллар подада, яйлов шароитида боқилганда қўлланилади. Бунда ҳар бир буқа йил мобайнида 30-40 та сигирни қочириши режалаштирилади.

          Қўлда қочириш усули қисман самаралироқ бўлади. бунда урғочи моллар олдиндан танланган буқалардан қочирилади ва қочган куни махсус журналга ёзиб қўйилади. Бу усулнинг афзаллиги шундаки,ҳар бир урғочи ҳайвон қайси буқадан ва қачон қочганлиги маълум бўлади. Бинобарин, ҳисоб ишларини ҳам олиб бориш мумкин. Лекин иқтисодий томондан бу усул унча қулай эмас, чунки буқаларни сақлаш, парвариш қилиш ва озиқлантиришга анчагина маблағ сарфланади.

          Сунъий уруғлантириш-кони фойда. Сунъий қочириш йўли билан олинган бузоқлар табиий усулда қочириш орқали олинган бузоқларга нисбатан тана вазнининг юқорилиги, тез ўсиши ва касалликларга чидамлилиги билан фарқланади.

          Шунинг учун ҳозирда сунъий қочириш ишларига катта эътибор қаратилмоқда. Барча хўжаликларда, ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларида сунъий қочириш ишлари ташкил этилиб, улар музлатилган уруғ,қочириш жиҳозлари ва асбоблари билан таъминланиб келинмоқда.

    Навоий шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан  “Тинчлик” ва “Хончарбоғ” МФЙлардаги вет участкаларида  қорамолларни сунъий уруғлантириш ташкил этилган. Сунъий уруғлантириш ишлари ушбу йўналишда фаолият юритиш учун махсус сертификатга эга бўлган, малакали мутахассилар томонидан амалга оширилмоқда. Ветеринария участкалари қорамолларни сунъий уруғлантириш учун зарур бўлган барча асбоб-ускуналар билан тўлиқ таъминланган, молнинг зотига мос равишда уруғ танлаш имконияти яратилган. Эътиборлиси, қорамоғидаги молларни сунъий уруғлантириш истагини билдирган  фуқаролар сони мунтазам ошиб бормоқда.

    Бунинг сабаби аниқ-сунъий уруғлантириш орқали олинган бузоқлар  18 ойлигида 250 кг дан 400 кг гача вазнга эга бўлиши, юқори сут маҳсулдорлиги (тўғри озиқлантирилганда бир кунда  30 литргача сут соғиб олиш мумкин), шунингдек касалликларга чидамлилиги билан ажралиб туради.

     

     

     

    Бошқарма ахборот хизмати

    ҚИЗИЛҚУМ ЯЙЛОВЛАРИДА ЯНГИ ЧОРВА ТУРЛАРИ КЎПАЙМОҚДА

    ҚИЗИЛҚУМ ЯЙЛОВЛАРИДА ЯНГИ ЧОРВА ТУРЛАРИ КЎПАЙМОҚДА

    ҚИЗИЛҚУМ ЯЙЛОВЛАРИДА ЯНГИ ЧОРВА ТУРЛАРИ КЎПАЙМОҚДА...

    Сунъий уруғлантириш-чорва молларининг наслини яхшилаш гаровидир

    Сунъий уруғлантириш-чорва молларининг наслини яхшилаш гаровидир

    Сунъий уруғлантириш-чорва молларининг наслини яхшилаш гаровидир...

    Қарор ва ижро

    Қарор ва ижро

    Қарор ва ижро...

    Хатирчи туманида ўқув-амалий семинари бўлиб ўтди

    Хатирчи туманида ўқув-амалий семинари бўлиб ўтди

    Хатирчи туманида ўқув-амалий семинари бўлиб ўтди  ...

    Cигиримни сунъий уруғлантирмоқчиман?

    Cигиримни сунъий уруғлантирмоқчиман?

    Сигиримни сунъий уруғлантирмоқчиман. Айтишларича, бу усулда уруғлантириш учун бир қатор талаблар мавжуд экан. Бу талаблар нималардан иборат? Бир бош сигирни сунъий уруғлантириш учун қанча...

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БОШҚАРМАСИ
Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVOIVET.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!