» » » РАСМИЙ МУНОСАБАТ

 
 
 

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Muallif: info dan 10-11-2020, 15:20, qaradi: 820

0

РАСМИЙ МУНОСАБАТ: МАЖБУРИЙ АЪЗОЛИК БАДАЛИ ҲУЖЖАТ ЛОЙИҲАСИДАН ЧИҚАРИБ ТАШЛАНГАН

 

           Ижтимоий тармоқларда фермер хўжаликларининг мажбурий аъзолик бадали Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига йўналтирилиши тўғрисидаги танқидий материаллар эълон қилинган эди.  

          Мазкур ҳолат юзасидан юзасидан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси қуйидагиларни маълум қилади.

           Бугунги кунда чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларидаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш, озуқа базасини мустаҳкамлаш, наслчилик ишларини яхшилаш, шунингдек чорвачилик тармоқларини молиялаштиришни ташкил этиш масалаларига кўмаклашиш Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда “Ўзбекчорванасл” агентлиги томонидан амалга оширилмоқда.

           Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги (26.04.2018 йил, ПҚ–3680-сон) қарорига асосан 2018 йил 1 июлдан барча фермер ва деҳқон хўжаликлари, шу жумладан, чорвачилик фермер хўжаликлари Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашига аъзолиги мажбурий ҳисобланади.

Шунингдек, ушбу қарорнинг 4-бандига мувофиқ фермер хўжаликлари, шу жумладан, чорвачилик фермер хўжаликлари учун улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотишдан тушган пул маблағларининг 0,5 фоизи Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашига аъзолик бадали сифатида тўланиши белгиланган.

           Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини ривожлантиришнинг 2020–2030 йилларга мўлжалланган Стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳужжат лойиҳасининг дастлабки босқичида фақатгина чорвачилик соҳасидаги фермер хўжаликларининг Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашига тўланадиган 0,5 фоиз миқдоридаги мажбурий аъзолик бадаллари Қўмитанинг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилиши назарда тутилган эди.

          Бироқ, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан 2020 йил 3 октябрда мазкур қарор лойиҳасини вазирлик ва идоралар билан келишиш жараёнида чорвачилик фермер хўжаликларининг 0,5 фоиз миқдоридаги мажбурий аъзолик бадалларини Қўмитага йўналтириш масаласи ҳужжат лойиҳасидан чиқариб ташланган.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати

 

Манба:http://vetgov.uz сайти.

dle

Kategoriya: Ташкилот хакида » Янгиликлар

Hurmatli mehmon, siz saytga ro'yxatdan o'tmagan foydalanuvchi sifatida kirdingiz..
Sizga tavsiya qilamiz ro'yxatdan o'tish yoki saytga ismingiz bilan kiring.

Добавление комментария

Ismingiz:*
E-Mail:
Izoh:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Kodni kiriting: *