Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат ветеринария инспекторининг 2020 йил 1 майдаги 7-сон қарори
Республикамиз ҳудудини четдан паррандаларнинг юқумли касалликлари кириб келишидан мухофаза қилиш, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Ветеринария тўғрисида” Қонунининг 24-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат ветеринария инспекторининг 2020 йил 1 майдаги “Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 7-сон қарори билан:
парранда касалликлари бўйича дунёдаги мураккаб эпизоотик вазиятни инобатга олган ҳолда, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида хорижий давлатлардан истеъмол товуқ тухумларини олиб киришга (халқаро транзит бундан мустасно) вақтинча чеклов ўрнатилди.
Бошқарма ахборот хизмати